Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Қачон газ учун тўлиқ тўлашга тўғри келади

25.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамаси Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритди (ВМнинг 20.10.2018 йилдаги 838-сон қарори). Энг асосийлари – ушбу шарҳда.

 

Эслатиб ўтамиз, Табиий газдан фойдаланиш қоидалари Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган. Президентнинг 11.04.2018 йилдаги ПФ–5409-сон Фармони қабул қилиниши муносабати билан ва истеъмол қилинадиган табиий газ учун ўзаро ҳисоблашиш тизимини янада такомиллаштириш зарурати сабабли Қоидаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.  

 

Шартномалар янгича тузилади

 

Илгари истеъмолчи ва газ таъминоти ташкилоти газ етказиб бериш бўйича шартномани тузиш чоғида Қоидалар билан тасдиқланган шартнома (намунавий шартнома) бланкасини далил бўйича тўлдиришлари ва имзолашлари керак эди. 

 

Бунда истеъмолчи фаолиятининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда шартномага жиддий ишлов беришга тўғри келар, вазият анча мураккаблашар эди. Қўшимча битимлар тузишга тўғри келар эди. Қоидаларга киритилган ўзгартиришлар ҳисобга олинса, намунавий шартнома томонлар имзолайдиган ҳужжатни тузиш учун фақатгина бошланғич нуқта вазифасини ўтайди.

 

Бундан ташқари, энди намунавий шартнома «Ўзтрансгаз» АЖ томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Мажбурий ижро бюроси, Ўздавнефтгазинспекция ва Давлат рақобат қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Шартноманинг намунавий шакли Қоидаларга иловалардан чиқариб ташланди

 

Хатловдан ўтказиш далолатномасини унутманг

 

Газ ҳисоблагичини алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш чоғида энди хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилади. У табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини давлат қиёсловидан ўтказиш учун ечиб олиш санасида тузилади. Маиший истеъмолчида ҳисобга олиш прибори мавжуд бўлмаганда хатловдан ўтказиш далолатномаси 3 йилда камида 1 марта тузилади.

 

Газдан фойдаланганлик учун қачон тўлиқ ҳақ тўланади?

 

Қоидаларга кўра илгари фақат ўзбошимчалик билан уланганлик далили аниқланган тақдирда тармоққа уланган газдан фойдаланиш ускунасининг бир суткада тўлиқ қувват билан 24 соат ишлаши ҳисобидан келиб чиқиб истеъмол қилинган табиий газ ҳажмларининг қиймати истеъмолчилардан ундирилиши мумкин эди. Энди ушбу амалиёт қуйидаги ҳолларда ҳам қўлланилади: 

 

а) ҳисобга олишни нотўғри кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборининг конфигурацияси ва созлигини ўзгартириш учун табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборига модем ёки бошқа алоқа воситаларининг рухсатсиз улангани аниқланганда – рухсатсиз аралашилган кундан бошлаб бутун вақт давомида (аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), лекин даъво муддатидан (3 йил, таҳр.) кўп бўлмаган даврда; 

 

б) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборининг хотирасидан истеъмолчининг айби билан назорат қилинадиган маълумотлар қисман ёки тўлиқ йўқотилишига йўл қўйилганда – маълумотлар йўқотилган вақтдан носозлик аниқланган вақтгача (аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), вақтни (даврни) аниқлаш имкони бўлмаганда – охирги кўрик ёки Бюро ёхуд газ таъминоти ташкилоти вакили бориб кўрган вақтдан бошлаб, лекин даъво муддатидан (3 йил, таҳр.) кўп бўлмаган даврда;

 

в) газ истеъмоли ҳажмлари ҳисобга олиш приборининг рухсат этилган максимал ўлчов чегарасидан ортиқча бўлганда. Ушбу ҳолатда пломбаланмаган газ жиҳозларида фойдаланилган газ учун ҳисоб-китоблар охирги хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилган кундан, хатлов далолатномаси мавжуд бўлмаганда эса – Бюро ёки газ таъминоти ташкилоти вакили томонидан охирги марта бориб кўрилган кунда амалга оширилади;

 

г) ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ва схемаси ўзгартирилганда, прибордан ташқари визуал аниқлаб бўлмайдиган яширин йўл билан уланишлар (газ қувурлари, байпас линиялари ва бошқаларнинг яширинча монтаж қилиниши) аниқланганда – охирги хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилган кундан, лекин даъво муддатидан (3 йил, таҳр.) кўп бўлмаган даврда;

 

д) ҳисобга олиш прибори бузилганда ёки мавжуд бўлмаганда (истеъмолчи айби билан), пломбалар узилганда ва визуал аниқланадиган табиий газнинг ҳақиқий истеъмоли кўрсаткичларини камайтириш мақсадидаги бошқа қоидабузарликларда (жумладан, ҳисобга олиш приборидан ташқари ёки ундан олдин газ қувурлари ва байпас линиялари уланганда) – 1 ҳисоб-китоб давридан (ой – таҳр.) кўп бўлмаган вақтда;

 

е) истеъмолчи томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан газдан фойдаланиш бўйича қўшимча ускуна ўрнатилганда – 1 ҳисоб-китоб давридан (ой – таҳр.) кўп бўлмаган вақтда.

 

Бунда қоидабузарлик тўғрисидаги далолатномага мувофиқ амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб ҳажми ва суммаси Қоидалар бузилиши билан боғлиқ зарарни ҳисоблаш учун асос ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.





В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум