Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қандай оила кўп болали ҳисобланади

06.10.2020

Рус тилида ўқиш

 

5.10.2020 йилдаги ЎРҚ-640-сон Қонун билан “кўп болали оила” атамасининг ягона тушунчаси киритилмоқда, айрим имтиёзлар ва кафолатлар аниқлаштирилмоқда.

 

Ҳозирги вақтга қадар “кўп болали оила” атамаси турли норматив ҳужжатларда турлича талқин қилинарди. Шу туфайли ҳуқуқни қўллаш амалиётида бирхиллик мавжуд эмасди, ижтимоий адолат тамойили бузиларди.

 

Ниҳоят, Оила кодексида ягона тушунча берилди: тўрт нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оила ҳисобланади. Бунда, агар улардан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида ўрта махсус ва касб-ҳунар ёки олий таълим олса, оила кўп оилали мақомни талаба болалар 22 ёшга тўлгунга қадар сақлаб қолади.

 

Давлат кўп болали оилаларга турли имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди. Хусусан:

  • кўп болали оилаларнинг ота-оналарига ишга жойлашишда кафолатлар назарда тутилган (СКнинг 68-моддаси), сабаби улар меҳнат бозорида қолганлар билан рақобатлашишга қодир эмаслар;
  • боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар (ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган, таҳр.) жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод этилади (СКнинг 436-моддаси 1-қисми 5-банди). Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда солиқ солиш мақсадида 16 ёшга тўлмаган 5 ва ундан ортиқ болалари бўлган оила кўп болали оила деб эътироф этилади - йил якунига шундай қолади. Бироқ 2021 йилдан бошлаб кўп оилалик мақоми Оила кодексида белгиланган янги мезонлар бўйича аниқланади. Имтиёзларни илгаригидек Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида олиш мумкин.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 6.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16