Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қандай қилиб талаба битта ОТМдан бошқасига кўчирилиши мумкин

25.06.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 22.06.2021 йилдаги “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарори билан 2021 йил 15 июлдан бошлаб талабалар ўқишини кўчиришнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади, унга мувофиқ:

 

Биринчидан, талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (шу жумладан, халқаро рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда - ОТМ) мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:

  • талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади;
  • тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари жорий йил 25 июлга қадар, кейинчалик ҳар йили 15 июлга қадар ОЎМТВ ҳамда тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда ОАВда эълон қилинади;
  • ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

 

Талабалар ўқишини Ўзбекистон давлат ОТМнинг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

 

Иккинчидан, талабалар ўқишини Ўзбекистоннинг бир ҳудудида жойлашган давлат ОТМдан республиканинг бошқа ҳудудидаги давлат ОТМга кўчиришда:

  • ўқишни мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришга узрли сабаблар (талабанинг республика бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун кўчиб ўтиши, турмуш ўртоғи ёки ота-онасининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойи бошқа ҳудудга ўзгартирилиши, никоҳ тузгандан кейин турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудудга кўчиб ўтиши) мавжуд бўлганда рухсат этилади. Ўқишни кўчириш сўралаётган ҳудудда мос ва турдош таълим йўналиши мавжуд бўлмаганда, ўқишни мазкур ҳудуддаги ОТМнинг бошқа таълим йўналишига кўчиришга рухсат этилади;
  • талабаларнинг ўқишини узрли сабаблар мавжуд бўлмаган ҳолатларда, шунингдек, мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш ўрнатилган тартибда, тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.

 

Учинчидан, талабалар ўқишини Ўзбекистонда фаолият юритаётган филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан:

  • Ўзбекистон давлат ОТМнинг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш -ўрнатилган тартибда, тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.

 

Тўртинчидан, спорт мусобақалари ғолиби сифатида имтиёз билан ОТМларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган ҳамда кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқишини уларнинг аризаларига мувофиқ, сиртқи таълим шаклидаги мос ва турдош таълим йўналишига (мавжуд бўлган тақдирда) давлат гранти асосида кўчиришга рухсат берилади.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16