Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қандай суд бошқарувчиси бўлиш мумкин

18.09.2019

Рус тилида ўқиш

 

Суд бошқарувчилари, уларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш ва малака аттестатини бериш тартиби тасдиқланди (12.09.2019 йилдаги 765-сон ВМҚга қаранг).

 

Бунга қадар 2004 йилдаги ҳужжат амал қилган. Умуман олганда, жараён (қайта аттестациядан ўтказиш), малака аттестатини бериш жиддий ўзгаришга учрамади. Янгиланган тартибга Президентнинг 1.02.2019 йилдаги ПҚ-4146-сон қарори нормалари интеграциялаштирилди ва айрим аниқлаштиришлар киритилди.

 

Соддалаштирилган тартиб-таомил барчага рухсат этилди

 

Энди банкротликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилларини (тугатилаётган юридик шахс ёки йўқ бўлган қарздорнинг банкротлиги, таҳр.) учинчи, иккинчи ва биринчи тоифадаги аттестат эгалари ҳам амалга оширишлари мумкин. Бунда уларнинг ваколатлари ҳам юридик шахсларни, ҳам фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар ёки бу мақомни йўқотган шахсларни қамраб олади. Тўртинчи тоифадаги аттестатга эга суд бошқарувчилари ваколатида, илгаригидек, юридик шахслар банкротлигининг соддалаштирилган тартиб-таомиллари мавжуд. Яъни бу тугатилаётган ташкилотлар ёки раҳбари йўқ бўлган ва унинг жойлашган жойини (яшаш жойини) аниқлашнинг имконияти бўлмаган ташкилотлар банкротлигидир.

 

Аттестацияда – ҳамма тенг

 

Тўртинчи тоифадаги малака аттестати талабгорлари фойдаланган афзалликлар чиқариб ташланди. Масалан, уларга аниқ ифодаланмаган, Давлат рақобат қўмитаси (2019 йил январь ойида қайта ташкил этилган, таҳр.) томонидан белгиланган аттестациянинг соддалаштирилган тартиби қўлланилган. Шунингдек, улардан аризани кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмаган (2 БҲМ).

 

Имтиҳон қандай ўтказилади

 

Малака имтиҳонининг алоҳида жиҳатлари айтиб ўтилган. Хусусан, тест саволлари сони - 50 та ва уларни ечиш учун ажратиладиган вақт кўрсатилган. Тестларни Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Суд бошкарувчилари ассоциацияси таклифларига биноан тасдиқланган махсус ўқув дастури асосида ишлаб чиқади.

 

Tест саволларининг мазмуни ва жавоблар вариантлари банкротлик соҳасига оид қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар асосида мунтазам равишда қайта кўриб чиқилади.  

 

Имтиҳон топшириш вақтида нафақат қонун ҳужжатлари, йўриқнома материаллар, маълумотнома ва махсус адабиётдан, балки алоқа воситаларидан фойдаланиш, бошқа талабгорлар билан гаплашиш, хонадан чиқиш, бегона шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади. Имтиҳон топширишнинг боришини кузатувчилар - аттестация комиссиясининг камида 2 аъзоси назорат қилади. Жараён онлайн режимида трансляция қилинади, узлуксиз овозли видеоёзув амалга оширилади, у 3 йил давомида сақланади.

 

Илгаригидек, аттестациядан ўтмаган деб тан олинган талабгор имтиҳондан қайта ўтишга ҳақли (камида бир ойдан сўнг). Бунда тестларни қайта топширишда энди ҳеч кимдан тўлов ундирилмайди. Илгари учинчи, иккинчи ва биринчи тоифадаги аттестат учун талабгорлар 1 ЭКИҲ тўлашган, тўртинчи тоифадаги аттестат учун талабгорлар – тўлашмаган.

 

Бунга қаерда ва қандай ўқитишади

 

Алоҳида низомда суд бошқарувчиларини тайёрлаш батафсил баён этилган. Тизимга қисқа муддатли курслар (100 ва ундан ортиқ ўқув соатлари), қайта тайёрлаш, шунингдек ҳар 2 йилда – малака ошириш (30 ва ундан ортиқ ўқув соатлари) ва стажировка киради. Ўқув жараёни ЛБМА қошидаги Беруний номидаги Республика бизнес ва уни бошқариш олий мактабида махсус дастур бўйича олиб борилади, дастурга соҳага оид қонун ҳужжатларини ўрганиш, амалиёт (шу жумладан илғор хорижий амалиёт), бухгалтерия ҳисоби асосларини, корпоратив бошқарув ва бошқа йўналишларни ўз ичига олади. Модуль тизими бўйича ўқишга ҳам йўл қўйилади, бунда дастур бир нечта блокларга, қисмларга бўлинади. Турли модуллар мавзуларидан иборат алоҳида цикллар шакллантирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16