Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қарзлар ҳисобидан 1 000 та тез ёрдам машинаси харид қилинади

01.06.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 27.05.2021 йилдаги «Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида «Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5129-сон қарор имзоланди.

 

Қарор билан «Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш» лойиҳасининг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди. Хусусан, қуйидагилар назарда тутилган:

  • 7 та Халқаро стандартларга жавоб берувчи Миллий референс-лабораторияни ташкил этиш;
  • Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларининг 17 554 нафар ходимларининг малакасини ошириш;
  • 475 та Санитария-эпидемиология хизмати муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш;
  • COVID-19 инфекциясини аниқлаш учун тест ҳажмини амалдаги кўрсаткичга нисбатан кўпайтириш.

 

Республикада тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш учун 2021 йил 1 октябрга қадар 1 000 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари харид қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш» лойиҳасини амалга ошириш учун:

  • Осиё тараққиёт банки билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида 10 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 40 йилда қайтариш шарти билан 100 млн АҚШ доллари миқдорида қарз бериш тўғрисида қарз битими имзоланди;
  • Осиё инфратузилмавий банки билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида 10 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 30 йилда қайтариш шарти билан 100 млн АҚШ доллари миқдорида қарз бериш тўғрисида қарз битими имзоланди. 

 

Шунингдек қарор билан қарзни сўндириш, қарз бўйича фоиз ва комиссияларни тўлашнинг прогноз жадвали тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум