Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компаниянинг УФга қўшган мулкий ҳиссаси солиқ солиш мақсадида экспорт ҳисобланадими 2025 йилда Ўзбекистонда солиқлар ва йиғимлар: турлари, ставкалари, ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлаш муддатлари Меҳнат ва иш ҳақи

Қашқадарёда туризм – исталган йўналишда

12.03.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ҳукумат Қашқадарё вилоятида янги туризм йўналишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлади (ВМнинг 8.03.2019 йилдаги 198-сон қарори). Адлия вазирлиги шу ҳақда хабар берди.

  

Хусусан, минтақада қуйидагилар ташкил этилади:

 

  • этнотуризм йўналиши – Ғилон ва Кўл қишлоқларида, ҳар бирида 5 тадан меҳмон уйлари қурилади. Шунингдек этноқишлоқ – Амир Темур жангчиларининг ҳарбий тайёргарлик лагерига асос солинади;

 

  • агротуризм йўналиши – Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқларида. Ушбу йўналиш доирасида «Анор» фестивали ўтказилади;

 

  • экстремал туризм – Татар, Зармаст ва Вари қишлоқларида. Уларнинг ҳар бирида 5 та меҳмон уйлари, 5 та кемпинг ва 10 та ўтов қурилади;

 

  • экологик туризм – Сарчашма ва Сувтушар қишлоқларида;

 

  • астрономик туризм – Китоб кенглик станцияси ҳудудида.

 

«Фестиваллар шаҳри» бренди остида MICE-туризм (ингл. Meetings, Incentives, Conferences, Events, яъни ишбилармонлик туризми – таҳр.) йўналиши очилади.

Валюталар курси

2025-12-23
  • USD:12010.43 (+0.00) сум
  • EUR:14088.23 (+0.00) сум
  • RUB:151.25 (+0.00) сум