Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қайси объект тугалланмаган деб ҳисобланади

09.04.2019

Рус тилида ўқиш

 

Шаҳарсозлик кодексида қурилиш объектини тугалланмаган дея эътироф этиш учун муддатни ҳисоблаб чиқаришнинг янги тартиби белгиланди (4.04.2019 йилдаги ЎРҚ–533-сон Қонун).

 

Бу нима сабабдан муҳим?

 

Тугалланмаган қурилиш объектларининг хусусий мулкдорларига қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:

  • юридик шахслар соддалаштирилган тартибдан солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтказилади;
  • солиқ имтиёзлари ва преференциялар амал қилиши тўхтатилиб, ушбу объектлар бўйича мол-мулк солиғи ва ер солиғи 2 карра миқдорда, 6 ой ўтгандан сўнг – 5 карра, 12 ой ўтгандан сўнг ва кейинчалик – 10 карра миқдорда тўланади.

 

Ушбу тартиб Солиқ кодексининг 269, 2691, 283, 348-моддаларида ҳамда Президентнинг 4.09.2018 йилдаги «Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3928-сон қарорида белгиланган.

 

Шу сабабли «тугалланмаган қурилиш объекти» атамаси нимани англатиши жиддий аҳамиятга эга.

 

Нега тузатиш киритиш талаб этилди?

 

Солиқ кодексининг 266-моддасида тугалланмаган қурилиш объектлари жумласига нималар кириши кўрсатилган. Улар жумласига:

  • ушбу қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар;
  • агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, – ушбу объектларнинг қурилишига ваколатли органнинг рухсати олинган ойдан эътиборан 24 ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради.

 

Норматив муддат қанчалиги аниқ бўлса, ушбу норманинг иккинчи қисми тузатиш киритишни талаб этади. Гап шундаки, 2019 йил 1 мартдан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатнома олиш бекор қилиниб, унинг ўрнига уларнинг бошланиши ҳақида хабардор қилиш механизми жорий этилди (5.02.2018 йилдаги ПҚ–4160-сон қарорга қаранг).

 

Қандай ҳисоблайлик?

 

Шаҳарсозлик кодексида ҳисоблашнинг янги муддати белгиланган, норматив муддат лойиҳа-смета ҳужжатларида мавжуд бўлмаганда – қурилиш бошланган сана. Ушбу санадан эътиборан икки йил ичида тугалланмаса, объектнинг қурилиши тугалланмаган деб ҳисобланади.

 

Буюртмачи қурилиш бошланадиган муддат тўғрисида ваколатли органларга ахборот тақдим этиши шартлиги Шаҳарсозлик кодексининг 54-моддасида назарда тутилган. 5.02.2018 йилдаги ПҚ–4160-сон қарорнинг моҳиятига кўра, ушбу ахборот хабарнома шаклига эга бўлиши керак. Демак, икки йиллик муддат (норматив муддат мавжуд бўлмаганда) бундай хабарнома берилган пайтдан бошлаб ҳисобланади.

 

Ушбу қоида якка тартибдаги уйларни қуриш учун берилган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Яна нималар қилиш лозим?

 

Биринчидан, атамалар бир хил талқин қилиниши учун Солиқ кодексини Шаҳарсозлик кодексига мувофиқлаштириш, унда қурилиш бошланган санадан эътиборан (норматив муддат мавжуд бўлмаганда, таҳр.) белгиланган муддат ўтгач, объектнинг қурилиши тугалланмаган деб ҳисобланишини қайд этиш зарур.

 

Иккинчидан, Шаҳарсозлик кодексининг 54-моддасига қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатнома олишни бекор қилиш ва уларнинг бошланиши ҳақида хабардор қилиш механизмини жорий этишни назарда тутувчи тузатишлар киритиш талаб этилади. Энг асосийси, солиқ оқибатлари нуқтаи назаридан бундай хабарнома бериш тартибини белгилаш зарур.

 

 Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган, тузатишлар 6.07.2019 йилдан кучга киради.

  

Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16