Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнес вакиллари ушланган автомобилларни сақлаш хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қандай олиши мумкин Эҳтиёт бўлинг, қарздорлар: Божхона қўмитаси экспортчиларни қандай ҳимоя қилади 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди

Қазилмаларни ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етгазилган зарар қандай ҳисобланади

29.11.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2022 йилдаги 666-сон қарори билан Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Низомга билан норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда:

  • табиий объектларга етказилган зарарни аниқлаш тартиби;
  • кенг тарқалган фойдали қазилмаларга етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари;
  • ифлослантирувчи моддаларнинг сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиб юборилиши оқибатида етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари;
  • табиий объектларга етказилган зарарни қоплаш ва ундириш тартиби белгиланмоқда.

 

Низомда акс эттирилган формулалар асосида ҳисобланадиган зарар миқдори ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий тўланиши мумкин. Агарда ҳуқуқбузар ўз айбини тан олмасдан, зарарни ихтиёрий қоплашдан бош тортса, зарар миқдори суд томонидан белгиланади.

 

Низом талаблари  стратегик турдаги (асосий ) фойдали қазилмаларни ва қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида ноқонуний қазиб олишда ҳамда техноген минерал ҳосилаларидан фойдаланишда етказилган зарарни ҳисоблашга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Норуда материалларини ноқонуний қазиб олишга қуйидагилар киради:

  • норуда материаллар мавжуд ер қаъри участкасидан рухсатномасиз фойдаланиш;
  • норуда материаллари учун берилган кон ажратмасидан ва ажратилган ер участкалари доирасидан четга чиқиш.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.11.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.