Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг - buxgalter.uz да ўқингҚишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди - buxgalter.uz да ўқингЯММТ қандай ишлайди. Амалий саволлар ва жавобларни янгича саралаш buxgalter.uz да ўқингҚандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас - buxgalter.uz да ўқингСолиқлар 2020: дивидендлар, ер, сув - buxgalter.uz да ўқингЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар - buxgalter.uz да ўқингИш ҳақи бўйича бўнак тўлаш чоғида ЖШДС тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди - buxgalter.uz да ўқинг«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз - buxgalter.uz да ўқингЯқин ойларда солиқчилардан нимани кутиш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқинг

Қимматбаҳо металларни биржада сотиб олиш мумкин

07.03.2019

Рус тилида ўқиш

 

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 1.03.2019 йилдаги 186-сон қарорига қаранг) тасдиқланди.

 

Биржада қимматбаҳо металлар уларни ишлаб чиқарувчилар ёки савдоларнинг бошқа иштирокчилари томонидан сотилади. Саноатда ишлатиладиган маҳсулотларни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ишлаб чиқарувчилар, шунингдек заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларни ишлаб чиқарувчилар (юридик шахслар ва ЯТТ) харидорлар бўлиши мумкин. Улар савдоларда иштирок этиш учун биржага тегишли лицензияни тақдим этишлари шарт. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар Давлат асиллик палатаси томонидан бериладиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини тақдим этадилар.

 

Буюртманомадан ҳамда бозордаги талаб ва таклиф конъюнктурасидан келиб чиқиб, ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металлардан қуйидаги ўлчов оғирлигидаги ўлчов пластиналари, қуймаларни ишлаб чиқарадилар:  

  • олтиндан – 5, 20, 50, 100, 250, 500 ва 1000 граммли;
  • кумушдан – 100, 250, 500 и 1000 граммли.

 

Юзасида ишлаб чиқарувчининг товар белгиси бўлиши, соф қимматбаҳо металл ва лигатура массаси таркиби кўрсатилган бўлиши керак. Пластина ва қуймалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, шунингдек товар-хом ашё биржасининг талабларига мувофиқ бўлиши керак. Қимматбаҳо металлар гранулалари маҳсулотнинг таркиби ва сифатини кўрсатувчи тегишли ёзувлар киритилган оғирлиги ўлчанган ўрамга ўраб жойлаштирилади.

 

Биржа савдолари ҳар куни, душанбадан жумагача, биржа савдолари электрон тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш схемаси – бу ерда.

 

Биржа савдоларида сотиб олинган қимматбаҳо металларни экспортга сотиш мумкин эмас.

 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 октябрдан қимматбаҳо металлар тижорат банклари, МБ ва Қимматбаҳо металлар агентлиги иштирокида заргарларга сотилган (батафсил қаранг). Жорий йил бошида Ҳукумат янги тартиб – тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ишлаб чиқишни топширди (ишлаб чиқиш муддати – 2019 йил 1 апрелгача, ВМнинг 10.01.2019 йилдаги 16-сон қарорига қаранг). Юқорида кўрсатилган «биржа» тартиби параллель равишда ёки улар ўрнига ишлаш-ишламаслиги қонунчиликка ўзгартиришлар киритилганидан кейин маълум бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.





 

Валюталар курси

2020-01-14
  • USD:9550.76 (+42.87) сум
  • EUR:10620.45 (+11.55) сум
  • RUB:156.59 (+3.16) сум