Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz тизимидаги носозликдан сўнг пулни қандай қайтариш мумкин Ҳисоботларни кечиктириб топширганлик учун қандай жавобгарлик бор ва ундан қандай қутулиш мумкин Тўлиқ бўлмаган ойлик иш ҳақи МҲТЭКМнинг бир бараваридан кам бўлиши мумкинми Янги нарх бўйича ТИФ иштирокчиларига божхона хизматлари қанчага тушади Янги нарх бўйича ТИФ иштирокчиларига божхона хизматлари қанчага тушади

Қимматли қоғозлар бозори соҳасида қонун бузилишлари учун қандай санкциялар қўлланилади

05.08.2025

Рус тилида ўқиш

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (30.07.2025 й. АВ рўйхат рақами 3655-сон).

 

Низом ҳуқуқий интизомни кучайтириш, шаффофликни ошириш ва қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

 

Санкциялар қонунчилик талабларини бузган қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларига нисбатан қўлланилади. Иштирокчиларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ маъмурий жазо чоралари қўлланиши мумкин.

 

Ишларни кўриб чиқиш ва санкциялар қўллаш бўйича ваколатли орган – Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги. Маъмурий ҳуқуқбузарлик белгилари мавжуд бўлганда ишлар белгиланган тартибда судлар томонидан кўриб чиқилади.

 

Ишни кўриб чиқиш асослари:

  • фуқаролар ва юридик шахсларнинг ариза ва шикоятлари;
  • текшириш ва ҳисобот материаллари;
  • ОАВдаги хабарлар ва бошқа ахборот манбалари.

 

Ишни кўриб чиқиш учун комиссия тузилади, унинг шахсий таркиби Агентлик раҳбарияти томонидан тасдиқланади. Таркибга Агентлик ходимлари, давлат органлари ва касбий бирлашмалар вакиллари киритилиши мумкин.

 

Зарурат туғилганда комиссия банклар билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда Марказий банк билан келишган ҳолда экспертларни жалб қилишга ҳақли.

 

Комиссия ишни бир ой мобайнида кўриб чиқади, муддатни бир ойдан ортмаган муддатга узайтириш мумкин.

 

Низомда ишнинг барча иштирокчилари – жумладан жавобгарликка тортилаётган шахс, ариза берувчилар, экспертлар ва гувоҳлар хабардор қилиниши ва комиссия мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Уларнинг иш материаллари билан танишиш, далиллар тақдим этиш, муҳокамада иштирок этиш ва комиссия қарорларига эътироз билдириш ҳуқуқи мустаҳкамланган.

 

Ишни кўриб чиқиш якуни бўйича комиссия қуйидагилар ҳақида қарор қабул қилиши мумкин:

  • бузарликларни бартараф этиш тўғрисида тақознома бериш;
  • лицензия ёки айрим операцияларни тўхтатиб туриш;
  • ишни суд ёки бошқа органларга юбориш;
  • иш юритишни тўхтатиш.

 

Қарорлар ва тақозномаларга суд тартибида эътироз билдирилиши мумкин. Судга мурожаат қилганда эътироз қилинаётган қарорни ижро этиш суд ҳужжати қонуний кучга киргунича тўхтатиб турилади.

 

Қонун бузувчилар қонунбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан уч йил мобайнида жавобгарликка тортилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.07.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова