Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари рағбатлантирилади

03.07.2018

Рус тилида ўқиш


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларининг маошига устамалар, мукофотлар ва бошқа моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди. Намуна кўрсатганлар «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланадилар.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги 487-сон қарори билан тегишли низомлар тасдиқланди.

 

Иш ҳақига қўшимча тўловлар

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш миқдорлари ва шартлари жадвалда келтирилган.

 

 

Тўловлар

Миқдори

Хизмат муддати ва умумий иш стажи учун лавозим маошига ойлик устама

3 йилдан 5 йилгача – 10%;

5 йилдан 10 йилгача – 20%;

10 йилдан 20 йилгача – 30%;

20 йилдан ортиқ – 40%. 

Байрам саналарида (Ўзбекистон Мустақиллиги куни, Конституция куни, 8 март, Наврўз, Янги йил, «Рўза ҳайит» (Ийд-ал-Фитр), «Қурбон ҳайит» (Ийд-ал-Адҳа), Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни) 

лавозим маошининг бир баробари миқдорида 

Хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган юқори малакали, ташаббускор ходимларга устама  

Марказий аппарат ходимларига – лавозим маошининг 200%и, вилоят ва туман ҳудудий бўлинмалар ходимларига – 100%и миқдоригача. Устаманинг аниқ миқдорини ташкилот раҳбари белгилайди 

Ойлик тўловлар

транспорт харажатларига 

1 ЭКИҲгача миқдорда  

овқатланиш харажатларини қоплаш учун 

2 ЭКИҲгача миқдорда 

Заруратга кўра, касаба уюшмаси ташкилоти билан келишилган ҳолда ходимлар ва (ёки) уларнинг оила аъзоларига қуйидаги ҳолатларда моддий ёрдам тўланади: 

  • ходим вафот этганда. Бунда моддий ёрдам хотинига (эрига) тўлаб берилади. Агар ходимнинг хотини (эри) бўлмаса, ёрдам фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлари ва ҳомийларига) ёхуд уларнинг вояга етмаган фарзандларини асраб олган шахсларга тўлаб берилади. Ходим турмуш қурмаган бўлса, моддий ёрдам ота-онаси ёки боқимандалар ўртасида тенг улушларда тақсимланади;
  • турмуш қурганда

 

10 ЭКИҲгача миқдорда

Истисно тариқасида, ходим аризасини қаноатлантириш тўғрисидаги Қишлоқ хўжалиги вазирининг розилиги асосида қуйидаги ҳолатларда 10 ЭКИҲгача миқдорда моддий ёрдам тўлаб берилади:

  • яқин қариндоши вафот этганда – вафоти тўғрисида гувоҳнома нусхаси тақдим этилганда;
  • алоҳида заруратга кўра (бахтсиз ҳодиса, фалокат, узоқ муддатли касаллик сабабли даволаниш ва соғлиғини тиклаш, оиланинг кам таъминланганлиги ва молиявий ҳолатининг оғирлиги)

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун йилилк моддий ёрдам

10 ЭКИҲгача миқдорда

 

«Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони

 

Ушбу мукофотни қуйидагилар оладилар:

  • меҳнат тажрибаси ва касбий малакага эга, фаолиятида юқори натижаларга эришган ва соҳада фидокорона меҳнати билан намуна бўлган Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари раҳбар ва ходимлари;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари, қишлоқ хўжалиги соҳасида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари ҳамда жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ходимлари.

 

Белгиланишича, юқорида қайд қилинган хизматлари учун Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисидаги буйруғи Вазирликнинг расмий сайтида эълон қилинади. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини топшириш Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни арафасида тантанали вазиятда амалга оширилади.

 

Бир йўла пул мукофотлари Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.

 

Айнан бир шахс «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони билан, қоидага кўра, бир марта мукофотланиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум