Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ишлаб чиқарувчилар томонидан сув ва ичимликларни рақамли маркировкалаш кодларини ЭҲФда акс эттириш муддатлари кўчирилди (258-сон ВМҚ) 255-сонли ВМҚ бўйича ер участкасини ижарага олиш шартномасини қандай узайтириш мумкин Реэкспортни қандай ҳисобга олиш ва солиқлар солиш мумкин

Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга – $250 млн

21.06.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 19.06.2023 йилдаги “Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида” ПФ-98-сон Фармон имзоланди

 

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 1 йилга $250 млн миқдорида фоизсиз маблағ ажратилади.

 

Банклар томонидан пахта-тўқимачилик кластерларига 2022 йилда ажратилган кредитларни қайтариш муддати 1 йилга узайтирилмоқда ($250 млн миқдоридаги қисм бўйича).

 

Шунингдек, газлама, трикотаж мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт қилувчи корхоналарни айланма маблағ билан таъминлаш учун Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига пул маблағларини ажратиш тартибига аниқлик киритилмоқда.

 

Жамғармага маблағлар қуйидаги тартибда ажратилади:

  • 2023 йилда — $50 млн,
  • 2024  йилда —  $150 млн (2026 йил 1 январда қайтариш шарти билан).

 

Маълумот учун: муқаддам $200 млн миқдоридаги маблағларни 3 йил муддатга йиллик 4% ставкада ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган эди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2026-05-21
  • USD:12076.18 (+0.00) сум
  • EUR:13995.09 (+0.00) сум
  • RUB:169.47 (+0.00) сум