Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қолипли нон бозор нархида сотилади, кам таъминланганларга ЭКИҲнинг 10%и миқдорида компенсация тўланади

15.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан таъминланади. Вазирлар Маҳкамаси 13.09.2018 йилда 731-сон билан тегишли қарорни қабул қилди.

 

2018 йил 15 сентябрдан бошлаб:

  • бир килограмм 1-нав буғдой унини давлат томонидан тартибга солинадиган улгуржи сотиш нархи 1 400 сўм миқдорида белгиланди. Ушбу нархдан бозор нархига 2018 йил 1 ноябрда ўтиш мўлжалланган;
  • олий навли буғдой уни, шунингдек спирт ишлаб чиқарувчилар ва чорвачилик (паррандачилик, балиқчилик) корхоналарига дон «Ўздонмаҳсулот» АК корхоналари томонидан биржа савдолари орқали чекловларсиз сотилади;
  • қолипли нон талаб ва таклиф асосида шакллантириладиган эркин бозор нархи бўйича сотилади.

 

Ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ЭКИҲнинг 10%и миқдорида (материал эълон қилинган пайтда – 18 430 сўм) компенсация тўлаш жорий этилади. 2018 йил 1 октябрдан бошлаб у қуйидагиларга тўланади:

  • ёшга доир, ногиронлик бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болалигидан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, ногирон бўлган 16 ёшгача болаларга нафақа, шунингдек ёшга доир пенсиянинг белгиланган миқдоридан кам пенсия ва нафақа бўйича ҳар бир нафақа олувчига;
  • бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақа олувчи ҳар бир оила, ўзини ўзи бошқариш органлари орқали моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилага.

 

Бундан ташқари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимларига кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш шартларига мувофиқ ҳокимликларнинг захира жамғармалари, шунингдек маҳаллий бюджетлар даромадлари прогноз параметрларининг ошириб бажарилишидан тушган маблағлар ҳисобига оиланинг ҳар бир аъзосига ЭКИҲнинг 10%и миқдорида қўшимча компенсация ажратиш ҳуқуқи берилди. Бироқ бундай компенсация оладиган оилалар сони болани парвариш қилиш бўйича нафақа олувчилар ва моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилалар умумий сонининг 30%идан ошмаслиги керак. 

 

Ҳар бир оила аъзосининг ўртача ойлик даромади ҳар бир оила аъзосига 1,5 ЭКИҲдан ошмайдиган, 14 ёшгача фарзандлари бўлган оилаларга нафақа миқдорлари эса қуйидагича оширилди:

  • 1 нафар фарзанди бўлган оилага – ЭКИҲнинг 60%и (илгари – ЭКИҲнинг 50%и);
  • 2 нафар фарзанди бўлган оилага – ЭКИҲнинг 100%и (илгари – ЭКИҲнинг 80%и);
  • 3 нафар ва ундан кўп фарзанди бўлган оилага – ЭКИҲнинг 140%и (илгари – ЭКИҲнинг 100%и).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.

 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум