Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қорақалпоғистонда давлат мулки янги тартиб бўйича сотилади

30.11.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2023 йилдаги 625-сон қарори билан Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектларини электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Оммавий савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари уч ой муддатда сотилмаган тақдирда, улар «E-auksion» электрон савдо платформасида танлов асосида энг яхши таклифни билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотилади.

 

Ҳужжатда қуйидаги тартиб белгиланади:

  • давлат мулки объектлари бўйича инвестиция мажбуриятлари миқдорини аниқлаш тартиби;
  • танлов натижаларини расмийлаштириш ва давлат мулки объектини сотиш бўйича олди-сотди шартномасини тузиш тартиби.

 

Давлат мулкини сотиш учун танловни ташкил этишда қуйидагилар мажбурий равишда кўрсатилади:

  • инвестиция миқдори;
  • инвестиция киритиш муддати;
  • давлат мулки объектинининг янги бошланғич нархи миқдори. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум