Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йилда ТИФ-шартномалари қандай рўйхатга олинади Иш ҳақига қўшимча тўлов ва устама: ҳисоблаш ва расмийлаштириш бўйича тўлиқ қўлланма Интернет-савдода (электрон тижоратда) ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари Интернет-савдода (электрон тижоратда) ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари

Қорақалпоғистонда кунжут ва мош экинлари кўпайтирилади

29.05.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2025 йилдаги «Қорақалпоғистон Республикасида кунжут ва мош экинларини етиштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 331-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан белгиланишича, 2025 йилдан бошлаб Қорақалпоғистонда:

  • кунжут ва мош экинларини етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар ҳар бир туманда «бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида камида 50 гектар майдонда амалга оширилади;
  • ушбу лойиҳалар бўйича имтиёзли кредитлар суғурта таъминоти билан гаровсиз ажратилади;
  • «Агроплатформа» ахборот тизими орқали имтиёзли кредитларни ажратишда кунжут ва мош экинлари экилган майдоннинг гектарига нисбатан ҳосилдорлик нормативи 0,27 центнерни ташкил этади;
  • имтиёзли кредитларни ажратишда ҳосилдорлик қиймати сифатида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан эълон қилинадиган кунжут ва мошнинг тавсиявий реализация нархлари қабул қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.05.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-05-30
  • USD:12768.26 (+0.00) сум
  • EUR:14400.04 (+0.00) сум
  • RUB:162.63 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 27 май№ 21