Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот бериши керак Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди 2027 йилда ер солиғининг 90 фоизи кимларга қайтарилади Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар: Президентнинг ПҚ-371-сон қарори нималарни ўзгартирмоқда

Қуёш панелларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари тасдиқланди

22.09.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2022 йилдаги “Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқаришни жадаллаштириш тўғрисида”ги 518-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ:

  • қуёш сув иситиш ускуналари ва қуёш фотоэлектрик панелларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Solar cluster”  кластери доирасида инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланади;
  • мазкур лойиҳаларни жойлаштириш учун “Чироқчи” ЭИЗдаги (Қашқадарё вилояти)
    ер участкалари белгиланган бошланғич нархнинг 10%и миқдоридаги нарх билан электрон онлайн-аукционга чиқарилади;
  • вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва йирик саноат корхоналари томонидан муқобил энергия манбаларини лойиҳалаштириш ва қурилмаларни харид қилиш давлат харидлари электрон тизимида маҳаллий корхоналар орасида энг яхши таклифларни танлаш натижаларига кўра ишлаб чиқарувчиларга олдиндан тўлов шартисиз “фьючерс” контрактлари асосида амалга оширилади.

 

Маълумот учун: Фьючерс контрактига кўра сотувчи товарни (активни) шартнома тузилган пайтдаги нарх бўйича келгусида етказиб бериш мажбуриятини олади.

 

Инвестиция лойиҳалари рўйхатида 5 та компания кўрсатилган бўлиб, лойиҳаларнинг умумий қиймати $38,7 млн миқдорида баҳоланади. Лойиҳалар доирасида 500 та иш ўрни яратиш режалаштирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.09.2022 йилда кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.