Давлатимиз раҳбари Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хабарига кўра, 2020 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 31 июль (жума) кунига тўғри келмоқда. Бу кун мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади.
Жойларда барча тадбирларни карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда уюшган тарзда ва юксак даражада ўтказиш вазифаси топширилди.
Таҳририятдан: Қурбон ҳайити (Ийд-ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни байрам (ишланмайдиган) куни ҳисобланади. Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади (МК 121-моддаси).