Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
662-сонли ВМҚга кўра тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини баҳолаш методикасида нималар ўзгардиИшончнома: нима учун керак, қандай турлари бор, қандай тўғри расмийлаштирилади Солиқ органининг маълумотлар базасида нотўғри маълумотлар акс эттирилган бўлса, нима қилиш керак

Қурилаётган турар жой мажмуаларининг номлари давлат тилида бўлади

24.10.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2025 йилдаги 666-сонли қарори билан Ҳукуматнинг қурилиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

 

Хусусан, ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутади:

  • объектларнинг хавфлилик тоифасига қараб, уларга рухсатномалар бериш ва лойиҳа ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун тўлов миқдорларини аниқ белгилаш;
  • ер тузиш бўйича вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаларини бирлаштириш орқали мавжуд муаммоларни бартараф этиш;
  • ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари таркибига тегишли идора ва ташкилотларни киритиш орқали айрим тоифадаги объектлар лойиҳаларининг архитектура қисмини келишиш;
  • шаҳарсозлик меъёр ва қоидалари билан тартибга солиниши (лойиҳалаштирилиши) мумкин бўлмаган объектлар лойиҳалари учун ишлаб чиқилган махсус техник шартларни техник кенгаш томонидан кўриб чиқиш тартибини белгилаш;
  • қурилиш-монтаж ишлари якунлангандан сўнг объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш

 

2026 йил 1 январдан:

  • турар жой мажмуаларини қуришда объектнинг номи барча қоида ва талабларга риоя қилинган ҳолда давлат тилида бўлиши шарт;
  • Қурилиш паспорти, лойиҳа режаси, вақтинчалик тўсиқлар ва қурилиш майдонлари атрофидаги тўсиқлардаги барча ёзувлар, шу жумладан реклама ва эълонлар матнлари давлат тилида бажарилиши шарт;
  • Объектларда қурилиш-монтаж ишларини бошлашга рухсатнома олиш ва уларни фойдаланишга топшириш учун рухсатнома беришда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилувчи инспекциянинг ҳудудий органларига муаллифлик, техник ва ички хўжалик назоратини амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлар тақдим этилади.

 

Қуйидагиларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги "Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиботларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 579-сон қарори;
  • Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги "Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 80-сон қарори ва бошқа бир қатор ҳужжатлар.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 24.10.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова