Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қурилиш чоғида тупроқ унумдорлиги муҳофаза қилинади

08.02.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 02.02.2024 йилдаги “Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида” ЎРҚ-903-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжат тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

 

Қуйидагиларни:

  • шаҳарсозлик фаолиятини;
  • геологик қидирувни ва фойдали қазилмаларни қазиб олишни;
  • қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида –

тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш ушбу фаолиятни амалга оширувчи субъектлар томонидан амалга оширилади.

 

Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш чоғида сидириб олинган тупроқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланган жойларга сақлаш учун олиб чиқилади.

 

Тупроқнинг унумдор қатлами сидириб олинмаганлиги ва сақланмаганлиги факти аниқланган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрни маҳаллий бюджетга қопланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.05.2024 йилдан кучга киради.  

 

Собир Нурбердиев