Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш учун бухгалтер яна нимани билиши зарур? - buxgalter.uz да ўқингАзиз Ҳошимов рўйхатга олишнинг янги тартиби жорий этилиши билан рўйхатга олинган ҚҚС тўловчиларни нима кутишини сўзлаб берди – buxgalter.uz да ўқингБухгалтерлар Солиқ кодексини тушунарлироқ қилишни сўрашмоқда - buxgalter.uz да ўқингАССА ХМҲСга ўтишга тайёрлашда ўқув марказлари билан рақобатлашади - buxgalter.uz да ўқингМҲХСга ўтиш корхоналарга қанчага тушади - buxgalter.uz да ўқинг ДСҚ октябрь ойида қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни тушунтирди - buxgalter.uz да ўқингГулнора ЭРГАШЕВА: «Энг яхши йўл – кодексни қабул қилишни кейинга қолдириш» - buxgalter.uz да ўқингКим учун ва қайси товарлар бўйича ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ҳисоб-китобининг янги шакли 15% ставкани инобатга олган ҳолда қандай тўлдирилади? - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилувчи учун ҚҚС тўлашга ўтишга доир олтита қоида - buxgalter.uz да ўқингТекширувлар бўйича мораторийнинг охири: сизда барча бирламчи ҳужжатлар жойидами? - buxgalter.uz да ўқингЙирик солиқ тўловчилардан октябрь ойидан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришни сўрашди - buxgalter.uz да ўқингМораторий тугаяпти: сизни 2018-2019 йиллар учун текширишадими? - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва электрон меҳнат дафтарчалари 2020 йил 1 январдан жорий этилади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС бўйича ортиқча тўланган суммаларни қайтаришнинг электрон тизими барпо этилмоқда - buxgalter.uz да ўқинг

Рақобатни ривожлантириш ва капитал бозори бўйича устуворликлар белгиланди

25.01.2019

Рус тилида ўқиш

Президентнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорлари имзоланди. Ҳужжатлар матни ЎзАда  эълон қилинган (бу ерга ва бу ерга қаранг).

 

Янги тартиблар

 

Шундай тартиб ўрнатилди, унга кўра 2019 йил 1 июлдан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашуви ва қўшиб олиниши бўйича битимлар, шунингдек, шахс ва шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъект устав капитали (жамғармаси)даги акциялар (улушлар)ни сотиб олиш бўйича битимларга дастлабки розилик бериш учун ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида йиғим ундирилади (ҳозирги кунда ундирилмайди, таҳр.).

 

2 ой муддатда қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикаси ишлаб чиқилади.

 

Қуйидагилар учун жарималар қўллаш ва маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи нормаларни белгилаш кўзланмоқда:

  • қонун ҳужжатларига рақобат ва табиий монополиялар, қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик;
  • Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тақдимномаларини бажармаслик;
  • Монополияга қарши курашиш қўмитасига ахборот бермаслик ёки била туриб нотўғри ахборот бериш;
  • Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимлари фаолиятига аралашганлик ҳамда уларга юклатилган вазифа ва функцияларни қонуний бажаришларига тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир ўтказганлик.

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлигини ташкил этиш режалаштирилаётир. Унга бу соҳадаги тегишли давлат органлари ва муассасаларининг ваколатлари ўтказилади.

 

Ривожланиш стратегиялари

 

Қарорларга асосан улар иккита бўлади.

 

Биринчиси товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантиришга қаратилган. Унга биноан 2019-2023 йилларда қуйидагилар назарда тутилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш кўзланмоқда:

  • рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш тизимини трансформация қилиш ҳамда монополияга қарши тартибга солишнинг миллий иқтисодиётда ва жаҳон иқтисодиётида юз бераётган таркибий ўзгаришлар ва жараёнларнинг юксак талабларига жавоб берадиган мутлақо янги илғор моделини яратиш;
  • товар ва молия бозорларини таҳлил қилишнинг мослашувчан, шу жумладан, хулқ-атвор иқтисодиёти тамойилларига асосланган воситалари ва усулларини жорий этиш;
  • рақобатни ҳимоя қилиш бўйича олдини олувчи воситаларни, шу жумладан, монополияга қарши комплаенс механизми – биринчи навбатда товар ва молия бозорларида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ичида рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқликни таъминлаш тизимини жорий этиш;
  • рағбатлантирувчи тарифлар шакллантиришнинг рақобатни кучайтирувчи таъсир кўрсатадиган янги юқори самарали усуллари ва уларни қўллашни назорат қилиш механизмларини жорий этиш ҳисобига товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари (тарифлари)ни давлат томонидан тартибга солиш тизимини тубдан такомиллаштириш;
  • рақамли иқтисодиётни монополияга қарши тартибга солишнинг самарали воситаларини, шу жумладан, рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари трансчегаравий шаклларининг олдини олиш мақсадида яратиш;
  • рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чораларини кучайтириш ва бир вақтнинг ўзида ҳуқуқни қўллашда кенг ихтиёр берадиган ваколатларни бекор қилиш;
  • “картель” келишувлар ва тил бириктиришлар каби рақобатга қарши ҳаракатларнинг мураккаб турларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органлари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш;
  • Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) методикаси бўйича товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини ривожлантириш индикаторларидан фойдаланган ҳолда Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) жорий этиш;
  • рақобатни чеклаш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан таъсир чораларини кўриш тезкорлигини ошириш учун Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятига инновацион ишланмалар ва ахборот технологияларини жорий этиш;
  • Монополияга қарши курашиш қўмитасининг кадрлар салоҳиятини тизимли равишда ошириш, олий ўқув юртлари ўқув дастурларига рақобат сиёсати ва рақобат ҳуқуқи соҳасида кадрларни тайёрлаш бўйича махсус йўналишларни жорий этиш;
  • муносиб моддий таъминот ва ижтимоий шароитлар борасида ижтимоий кафолатларни назарда тутган ҳолда Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда коррупцияни келтириб чиқарувчи турли омилларнинг олдини олиш.

 

Иккинчи стратегия капитал бозорини ривожлантиришга мўлжалланган. Унга қуйидаги чора-тадбирларни киритиш кўзланмоқда:

  • аҳоли, тадбиркорлар ва иқтисодиётнинг инвестициявий талабларини максимал даражада қаноатлантириш мақсадида молия бозорининг уйғун фаолияти ва унинг барча сегментлари ривожланишини таъминлаш;
  • капитал бозорининг барча, шу жумладан, хорижий иштирокчилар учун тенг шароит ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини яратиш, шу аснода соғлом рақобат муҳитини шакллантириш;
  • халқаро молия бозорлари билан фаол интеграциялашув, замонавий АКТдан кенг фойдаланиш ва хорижда муваффақиятли синовдан ўтган илғор ёндашувлардан фойдаланиш орқали барча тоифадаги инвесторлар учун капитал бозорининг қулайлигини ошириш;
  • илғор халқаро амалиётни жорий қилиш, ортиқча тўсиқлар, чекловлар ва соҳанинг ҳаддан ташқари тартибга солинганлигини бартараф этиш орқали фонд бозорида ривожланиш мақсадларига йўналтирилган инвестицияларни фаол молиялаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
  • инвесторлар учун жозибадор механизмларни жорий қилиш ҳисобига капитал бозорининг капиталлашуви ва рақобатбардошлигини ошириш, банк томонидан кредитлашнинг самарали муқобил механизмини яратиш;
  • тегишли халқаро мезонлар ва тажрибаларни жорий қилган ҳолда, капитал бозорини тартибга солишнинг яхлитлигини, тизимли таваккалчиликларнинг олдини олишни таъминловчи зарур қонунчилик базасини ишлаб чиқиш;
  • иқтисодий сиёсат мақсадлари ва саноатни мутаносиб ривожлантириш зарурати билан боғлиқ ҳолда капитал бозорини яхшилаш бўйича чора-тадбирларнинг тартибли мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
  • хорижий молия бозорларида рақобатбардошликни ошириш учун фойдаланиладиган асослантирилган имтиёз ва преференцияларни бериш орқали капитал бозорида инвестициявий ва ишбилармонлик фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш ҳамда кенгайтириш;
  • капитал бозорини замонавий талабларга мос кадрлар билан таъминлашнинг барқарор тизимини ривожлантириш, истиқболли, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун жозибадор шарт-шароитларни яратиш.

 

Янги жамғармалар ислоҳотларга кўмаклашади

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилади.

 

Шакллантириш манбалари

Харажатлар моддалари

- рақобат ва табиий монополиялар ҳақидаги қонунчиликни бузганлик учун ундирилган асоссиз олинган даромадларнинг суммаси;

 - рақобат, табиий монополиялар ҳақидаги қонунчиликни бузганлик ва қўмита тақдимномаларини бажарилмаганлик учун қўмита томонидан хўжалик юритувчи субъектлардан ва уларнинг мансабдор шахсларидан қонунчиликда белгиланган тартибда ундириладиган жарима маблағлари;

  - хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашуви ва қўшиб олиниши бўйича битимлар, шунингдек, шахс ва шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъект устав капитали (жамғармаси)даги акциялар (улушлар)ни сотиб олиш бўйича битимларга дастлабки розилик бериш учун йиғимлар;

 - Жамғарма маблағларини тижорат банклари депозитларига қўйишдан олинган даромадлар;

 - халқаро институтлар ва ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг грантлари маблағлари ва ҳомийлик хайриялари;

 - қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар. 

- Монополияга қарши курашиш қўмитасининг жорий харажатларини молиялаштириш;

- ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш, шунингдек, улар томонидан турар жой сотиб олинишини имтиёзли молиялаштириш;

 - қўмита раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

- жалб этиладиган хорижий мутахассислар фаолиятига, халқаро ва хорижий ташкилотларга ҳақ тўлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.

 

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузурида Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилади.

 

Шакллантириш манбалари

Харажатлар моддалари

- фонд биржасида қимматли қоғозлар савдосини амалга оширишда сотувчи томонидан тўланадиган йиғим;

 - эмиссиявий қимматли қоғозларнинг дастлабки чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўланадиган йиғим;

 - эмиссиявий қимматли қоғозларни йириклаштириш жараёнида уларнинг номинал қиймати оширилганда эмитент томонидан тўланадиган йиғим;

 - лотереяларни ташкил этиш фаолиятини юритиш ҳуқуқини берувчи лицензия талабгорининг аризасини кўриб чиқиш ва лотерея ўтказиш шартларини тасдиқлаш учун ундириладиган йиғим;

- Агентлик томонидан белгиланган тартибда ундириладиган бошқа йиғимлар;

- Агентлик томонидан хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахсларидан қимматли қоғозлар бозори ҳамда лотереяларни ташкил этиш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ундириладиган жарималардан келиб тушган маблағлар;

- Жамғарма маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

- халқаро ташкилотлар ва институтлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг грант маблағлари ва ҳомийлик хайриялари;

- қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

- Агентликнинг жорий харажатларини молиялаштириш;

- ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш, шунингдек, турар жой олишини имтиёзли молиялаштириш;

- Агентлик раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

- жалб этиладиган хорижий мутахассислар фаолиятига, халқаро ва хорижий ташкилотларга ҳақ тўлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.

 

 

Олег Гаевой.