Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Норезидентларга «оралиқ» дивидендлар: қандай қилиб ҳисоб-китобдаги хато компанияга 450 млн сўмга тушди Ҳисоб палатаси аудит, молия ва бухгалтерия ҳисоби бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади Дуал таълим: кадрлар тайёрлаш жараёнида иштирок этганлик учун бизнес юритувчилар нима олади Норезидентларга «оралиқ» дивидендлар: нима учун 2 млрд сўм солиқни ҳисобга олишнинг имкони бўлмади Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани қандай тўлдириш керак – Buxgalter Pro Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани қандай тўлдириш керак – Buxgalter Pro

Республикамизда оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси қабул қилинди

03.07.2018

Рус тилида ўқиш


Президентнинг 27.06.2018 йилдаги ПҚ–3808-сон қарори билан унинг устувор вазифалари ва амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди. 

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Концепция йўналиши

Амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар

I. Оила институтини мустаҳкамлашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шерикликни кучайтириш.

 

  • қийин ҳаётий шароитга эга оилалар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида олиш мақсадида «Оила» марказининг ягона идоралараро ахборот базасини яратиш;
  • оилавий бизнесни, оилаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш;
  • Оила кодексининг оилавий ҳуқуқий муносабатларнинг жавобгарлик мезонларини аниқлаш, алиментларни белгилаш, ажрашиш вақтида аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормаларини янада такомиллаштириш;
  • кўп болали ва муҳтож оилаларга имтиёзли кредитлар (ипотека, истеъмол ва б.) бериш ва ер майдонларини тақдим этиш ва б.

II. Замонавий оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш.

 

  • хориж амалиётини мослаштирган ҳолда муқобил оилавий васийлик тизимини такомиллаштириш (бола асраб олувчи ота-оналарни топиш ва тайёрлаш, фарзанд асраб олган оилаларни профессионал қўллаб-қувватлаш ва васийлик сифатини мониторинг қилиш);  
  • АКТ ва Интернет тармоғининг оила мустаҳкамлигига ва ривожига таъсирини ўрганиш ва б.

III. Демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш.

 

  • никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш тизимини такомиллаштириш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг, туғма нуқсонлар билан болалар туғилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш;
  • оила аъзоларини тадбиркорлик асосларига ўқитиш;
  • вояга етмаган фарзандларни, ногиронлиги бўлган фарзандларни тарбиялаётган ёлғиз ва кўп болали ота-оналарга ер участкаларидан самарали фойдаланишида кўмаклашиш ва б.

IV. Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш.

 

  • оилаларда ички оилавий ва шахсий муносабатларни, хусусан ота-она ва фарзандлар, эр ва хотин, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, оилада можароли ва оғир турмуш шароитларини амалий ҳал қилиш механизмларини жорий этиш;
  • ота-оналар учун ногиронлиги бўлган фарзандларни тўғри парваришлаш ва тарбиялаш бўйича методик ҳамда амалий қўлланмаларни ишлаб чиқиш, патронаж ва ижтимоий хизматлар ёрдамида уларнинг кўникмаларини ошириш ва б.

V. Оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш.

 

  • оилаларга тадбиркорлик асосида ижтимоий ва психологик ёрдам беришга қаратилган хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш;
  • фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, низолашиш арафасида ва низоли вазиятда бўлган оилалар билан ишни ташкил қилишнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш;
  • оилалар билан ишлайдиган мутахассислар учун уларга таъсирчан услубий, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида профессионал супервизия тизимини (таҳр. – малака ошириш усулларидан бири) ишлаб чиқиш ва б.

 

Концепция ва «Йўл харитаси»ни амалга ошириш жараёнининг мувофиқлаштирилиши ва мониторинги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази зиммасига юклатилди.


Бу – муҳим! 2019 йилдан бошлаб ҳар йили 15 майда мамлакатимизда Халқаро оила куни нишонланади. Ҳукумат фармойишининг тегишли лойиҳаси жорий йил 1 сентябргача Вазирлар Маҳкамасига киритилади.



Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

.

Валюталар курси

2026-10-06
  • USD:11778.45 (+0.00) сум
  • EUR:13198.93 (+0.00) сум
  • RUB:138.35 (+0.00) сум