Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Резидент ташкилотлар йирик давлат лойиҳаларига инвестиция киритишлари мумкин

19.12.2018

Рус тилида ўқиш

 

Ҳукумат 2018 йилнинг декабридан бошлаб давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди (ВМнинг 14.12.2018 йилдаги 1016-сон қарори).

 

Ҳукуматнинг тасарруфида бўлган барча активлар билан таъминланган давлат қимматли қоғозларини Молия вазирлиги чиқаради. Идора молия йилида чиқарилишнинг чекланган миқдорлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади, ҳар бир чиқарилиш миқдори ва муддатларини, улар бўйича тўловларнинг даврийлиги ва фоиз даромади миқдорини белгилайди, шунингдек иккиламчи бозорда сотиб олиш ва уларни муддатидан олдин сўндириш операцияларини амалга оширади. Марказий банк фискал агент сифатида давлат қимматли қоғозлари чиқарилишларини Молия вазирлиги номидан ва ҳисобидан ЎзРВБ савдо майдончаси орқали жойлаштиради ва сўндиради.

 

Улар тижорат банклари ва юридик шахслар – мамлакатимиз резидентлари (дилерлар) ўртасида ҳужжатсиз шаклда (электрон шаклдаги ҳисоб регистрларидаги ёзувлар кўринишида, таҳр.) жойлаштирилади ва амалдаги қоидаларга кўра қимматли қоғозлар бозорида муомалада бўлади. Шу жумладан улар кредитларнинг гаров таъминоти ва РЕПО (қайта сотиб олиш шарти билан тузилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди) шартномаларининг предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин. Инвестор, яъни дилер билан тузилган шартнома асосида қимматли қоғозларни сотиб олувчи юридик шахс – Ўзбекистон резиденти бўлиши мумкин.  

 

Қимматли қоғозларнинг номинал қиймати миллий валютада ифодаланади ва 1 млн сўмни ташкил этади. Бунда улар қуйидагича табақалаштирилади:

 

а) улар эгаларининг даромадларни олиш усули бўйича:

  • купон ставкаси, яъни қатъий белгиланган фоизли даромад билан – эгаси қимматли қоғозлар муомалада бўладиган бутун муддат мобайнида уларнинг номинал қийматига ҳисобланадиган фоизлар кўринишида даромад олади. Фоиз ставкасини Молия вазирлиги белгилайди;  
  • ноль купон ставка билан, яъни дисконт облигациялар – фоизлар ҳисобланмайди, эгасининг даромади эса сотиб олиш (сотиш) ва сўндириш нархи ўртасидаги фарқни ташкил этади;

 

б) жойлаштириш муддати бўйича:

  • ғазначилик мажбуриятлари – қисқа муддатли (1 йилгача);
  • ғазначилик облигациялари – ўрта муддатли (1 йилдан 5 йилгача) ва узоқ муддатли (5 йилдан ортиқ).

 

Жойлаштиришдан тушган маблағлар Давлат бюджети тақчиллигини қоплашга ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган тадбирларни, шунингдек йирик инвестиция лойиҳаларини (бюджет харажатларининг тасдиқланган параметрлари доирасида Президентнинг қарорлари билан белгиланади) амалга оширишга йўналтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум