Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Вакиллик харажатлари бўйича ҚҚС ҳисобга олинадимиИжарага олувчиларда коммунал хизматларни қоплаш учун ЭҲФ билан боғлиқ муаммолар2022 йил 1 июлдан қимматли қоғозлар сотувчилари солиқ ўрнига йиғим тўлайдилар

Рўйхатдан ўтиш: янги қоидалар

30.12.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2021 йилдаги “Фуқароларни доимий яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 785-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон ҳамда 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5984-сон фармонларига мувофиқ қабул қилинди.

 

Қарор билан қуйидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган);
  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқланган).

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган) янги таҳрирда баён этилди. Унга кўра:

биринчидан, фуқаролар паспортлари билан бир қаторда ID-карталарни ҳам тақдим этишлари мумкин;

иккинчидан, фуқаролар янги яшаш жойига келган кундан эътиборан ўн беш кун ичида рўйхатдан ўтишлари шарт. Аввалги таҳрирда фуқаролар рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларни 10 кун ичида тақдим этишлари шарт эди;

учинчидан, туғилган бола Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда - ФҲДЁ) томонидан унга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш чоғида отаси ёки онасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзилига идоралараро электрон хамкорлик орқали маълумотларни киритиш йўли билан доимий рўйхатга олинади;

тўртинчидан, уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилмайдиган фуқаролар рўйхати белгиланди;

бешинчидан, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишни бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилди. Бундай ҳолатларга қуйидагилар киради:

  • суднинг фуқарони уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, шахсни бедарак йўқолган деб топиш ва кўчириш ҳақидаги қарори асосида;
  • фуқаро қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетганда;
  • умрбод озодликдан маҳрум қилинганда - суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида;
  • вафот этганда - ФХДЁ органининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки маълумотномаси асосида.

 

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқланган) қўшимча киритилди. Унга кўра, фуқаро хорижга доимий яшашга кетаётганда, фуқародан қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек, агар биргаликдаги никоҳдан вояга етмаган болалари бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги, улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса – вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхаси талаб этилади.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2021 йилдан кучга кирди.


Саодат Усманова.

 

 

Валюталар курси

2022-01-24
  • USD:10845.02 (+0.00) сум
  • EUR:12297.17 (+0.00) сум
  • RUB:141.68 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг