Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Самарқанд Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси бўлади

29.12.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 24.12.2022 йилдаги «Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни «Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» концепцияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-455-сон қарори қабул қилинди.

 

2021 йил 30 ноябрь – 3 декабрь кунлари бўлиб ўтган БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 24-сессиясида 2023 йилда Бош Ассамблеянинг навбатдаги 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш белгиланган.

 

Шу муносабат билан қуйидагилар назарда тутилади:

  • республика ҳудудларида ва хорижий мамлакатларда Самарқанднинг туризм салоҳияти ҳамда Самарқанд халқаро аэропорти имкониятларини намойиш этувчи «Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» тарғибот кампаниясини йўлга қўйиш;
  • Самарқанд вилоятини авиа, темир йўл ва автомобиль транспорти билан боғланган ҳамда аэропортни республика ҳудудлари билан боғлаш имконини берувчи йирик транспорт-логистика хабига айлантириш;
  • аэропортда хорижий авиаташувчилар учун муқобил жойлаштириш (базировка) тизимини жорий қилиш;
  • Самарқанд вилоятидаги туристик объектларнинг фаолиятини қўшимча қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиш.

 

Ҳужжатда белгиланишича, аэропортда:

  • 2030 йил 1 январга қадар хорижий авиакомпанияларнинг парвозларини амалга ошириш учун аэропортни бошқариш бўйича хусусий шерик ҳам рухсатнома олиш учун Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигига илтимоснома билан мурожаат қилади;
  • учиш учун рухсатномани бериш масаласи Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан авиақатновларни амалга ошириш учун хорижий авиакомпаниялар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар топширилган кундан бошлаб кўпи билан 96 соат давомида, чартер парвозлар учун эса 24 соат давомида кўриб чиқилади;
  • туристларга хизмат кўрсатиш учун туризм ахборот марказлари ташкил этилади.

 

Бундан ташқари, 2026 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари:

  • 4 юлдузли ва ундан юқори тоифага эга бўлган меҳмонхонани ташкил қилиш ва/ёки фаолиятини амалга ошириш учун асбоб-ускуналар, махсус техникалар, ёқилғи-мойлаш материаллари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлари, хом ашё ва материаллар, ўсимликлар, мебель, инвентарлар ва бошқа зарур бўлган товарларни олиб кирганда божхона божини тўлашдан;
  • Самарқанд туристик маркази ҳудудида объектларни қуриш учун «вақтинча олиб кириш» божхона режимига олиб кириладиган махсус техникалар, механизмлар ва технологик ускуналар учун даврий божхона тўловларини тўлашдан озод этилади.

 

Самарқанд вилоятининг Пайариқ, Самарқанд ва Тойлоқ туманлари Президентнинг 27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарори билан тасдиқланган Меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун махсус солиқ режими жорий этиладиган туман ва шаҳарлар рўйхатига киритилди.

 

Бош Ассамблея 25-сессиясини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда «Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» тарғибот кампаниясини ташкил этиш ва Бош Ассамблея 25-сессиясининг логотипини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.12.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16