Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Масофавий ишга ўтказиш ва аввалги иш режимига қайтишни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин - buxgalter.uz да ўқингБош бухгалтернинг тақвими: июнь ойидаги муҳим саналар - buxgalter.uz да ўқингКарантин даврида олдинги йилларда кўрилган зарарни ҳисобга олиш мумкинми - buxgalter.uz да ўқингПФ-5996-сон Фармонни инобатга олган ҳолда кичик бизнесга имтиёзлар - buxgalter.uz да ўқинг«Кечикаётган» ЭҲФ муаммосини контрагент билан тузилган шартномада ҳал этиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингАгар дебиторлик қарзи мажбуриятларни бажаришга халақит берса, нима қилиш керак- buxgalter.uz да ўқинг

Самарқандда ШҲТ-2022 ни ўтказишга тайёргарлик ишлари бошланди

23.09.2019

Рус тилида ўқиш

Ҳукумат  2022 йилда Самарқандда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Саммитини ўтказишга тайёргарлик ишларини молиялаштириш тартибини белгилади (18.09.2019 йилдаги 783-сон ВМҚга қаранг).

 

Ҳужжатнинг мақсади - 2022 йилда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари иштирок этадиган ШҲТнинг Саммитини Самарқанд шаҳрида юқори даражада ўтказиш.

 

Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига (2018 йилда ташкил этилган) Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг $25 млн миқдордаги кредити берилди. Маблағлар МБнинг курси бўйича сўмда 5 йилга 2 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда йилига 2% ставкаси, Ўзмиллийбанк томонидан қайта молиялаштириш шарти билан олинди.

 

Кредит ҳисобидан шаҳар йўллари ва кўчаларининг ҳолати яхшиланади, ШҲТ Саммитини ўтказиш учун давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплашади. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда компенсацияларнинг манзилли рўйхатини тузади. Ҳокимлик мазкур ҳолатда кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун жавобгар бўлади.

 

Кредитни қоплаш Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.  Молия вазирлигига Ўзмиллийбанк ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан биргаликда мазкур жамғармадан ажратилган кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек, унинг ўз вақтида қайтарилиши юзасидан мониторинг ўрнатиш топширилди.

 

Қарор билан Ўзмиллийбанк томонидан қайта молиялаштириладиган Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплаш прогноз жадвали ҳам тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.