Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходима болани парваришлаш таътилидан чиққанидан сўнг яна декретга кетса, ўртача иш ҳақини қандай ҳисоблаш мумкинАйланмадан олинадиган солиқнинг ҳисоб-китобида жами даромадни ҳисобга олиш тартибиҚандай ҳолларда иқтисодий судга соддалаштирилган тартибда даъво аризаси бериш мумкин – Buxgalter Pro

СамДУнинг Каттақўрғон филиали ташкил этилади

20.05.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2021 йилдаги “Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 307-сон қарори қабул қилинди.

 

Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • ҳудудда педагогика, иқтисодиёт, транспорт логистикаси соҳаларининг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликлар бўйича амалий кўникмаларни эгаллаган профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш;
  • хорижий етакчи ва нуфузли олий таълим муассасаларининг илгор тажрибасини татбиқ этиш асосида малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув ва илмий-методик таъминотни такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш;
  • таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш;
  • соҳа йўналишлари бўйича кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал этишга қаратилган инновацион тадқиқотларни фаол ривожлантириш;
  • республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларга иқтидорли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Филиал илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш.

 

Филиал Самарқанд давлат университетининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

 

Филиалга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича давлат гранти ва тўлов-контракт асосида тенг улушда қабул қилиш сони ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 

Филиалнинг педагогик ва илмий салоҳиятини ошириш, таълим жараёнини сифатли ташкил этиш учун юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш мақсадида, шунингдек, жойлашув ҳудудини инобатга олиб, Филиал профессор-ўқитувчилари ва ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашда мос равишда ягона тариф сеткаси разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 1,4 баравар миқдорда ҳисобланади.

 

Амир Темур кўчасида жойлашган собиқ Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги 2-сон академик лицейининг бино ва иншоотлари Филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


.

Валюталар курси

2025-05-05
  • USD:12915.07 (+0.00) сум
  • EUR:14659.90 (+0.00) сум
  • RUB:156.43 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17