Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул қилинган Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДСни қандай солиш керак Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДСни қандай солиш керак

Саноат ярмаркалари қачон ва қаерда ўтказилади

15.05.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2023 йилдаги “2023 йилда ҳудудий вa республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 195-сон қарори қабул қилинди.

 

Ярмарка май ойининг охирида Самарқанд вилоятида бошланади, якунловчи ярмарка эса декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

 

Ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини молиялаштириш ушбу ярмаркалар ташкилотчилари ва уларда иштирок этувчи томонлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация порталида тармоқлар ва корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг рўйхати шакллантирилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2023 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ўтказиш режа-жадвали;
  • 2023 йилда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари режаси;
  • 2023 йилда республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари режаси ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.