Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бюджет субсидияларидан қандай фойдаланиш керак Тошкентда иссиқ сув ва иситиш учун тарифларнинг оширилиши кимларга таъсир қилади Асосий воситаларни инвестициявий кўчмас мулкка ўтказиш Инвестиция кўчмас мулки билан боғлиқ трансформацион тузатишлар 2025 йил август ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак 2025 йил август ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Шаҳарсозлик соҳасидаги низолар қандай ҳал қилинади

23.08.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2024 йилдаги 496-сон қарори билан шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни судга қадар кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Президентнинг 28.08.2023 йилдаги ПФ-151-сонли "Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:

● Шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни судгача ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низом;

● Шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни текшириш ва ҳал қилиш бўйича идоралараро комиссия таркиби.

 

"Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида Шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни ҳал қилиш натижалари реестри яратилади.

 

Шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни судгача ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • Шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни текшириш ва ҳал қилиш бўйича идоралараро комиссияни шакллантириш тартиби ва унинг вазифалари;
  • комиссияга мурожаат қилиш шакли ва тартиби;
  • аризани кўриб чиқиш тартиби.

 

Ариза комиссия томонидан келиб тушган кундан бошлаб 15 иш куни ичида кўриб чиқилади. Агар мурожаатда кўтарилган масалаларни ўрганиш учун бошқа ташкилот вакилларини жалб қилиш, бевосита жойида ўрганиш, бошқа тегишли ҳужжатлар ва материалларни олиш талаб этилса, уни кўриб чиқиш муддати яна 15 иш кунига узайтирилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 21 августдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-08-25
  • USD:12357.09 (+0.00) сум
  • EUR:14330.52 (+0.00) сум
  • RUB:153.49 (+0.00) сум