Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Мол-мулк солиғини унинг бозор қийматидан келиб чиқиб қайта ҳисоблаш бўйича талабномага қандай жавоб бериш лозим – buxgalter.uz да ўқингКим фойда солиғини пасайтирилган ставкада тўлайди - buxgalter.uz да ўқингАгар таътилдан чақириб олишса, нима қилиш керак - buxgalter.uz да ўқинг10 июлгача бухгалтер нима қилиши керак - buxgalter.uz да ўқинг

Шифокорлар электрон рецепт расмийлаштиришни бошлайди

05.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Бу “электрон соғлиқни сақлаш” тизимини яратиш доирасидаги навбатдаги қадам (ВМнинг 2.07.2019 йилдаги 549-сон қарорига қаранг).

  

Эслатиб ўтамиз,  “электрон соғлиқни сақлаш”ни жорий этиш – мамлакатимиз тиббиётини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан бири.  Унинг доирасида онлайн-навбат, электрон ҳужжатлар айланиши ва бошқа интеграциялашган  ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этиш йўли билан соҳани босқичма-босқич рақамлаштириш кўзланмоқда (7.12.2018 йиладги ПФ-5590-сон Фармонга қаранг).

 

Дорилар шу жумладан электрон рецептлар асосида чакана сотилади. Бу шифокорнинг дори препаратини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланилиш усули тўғрисидаги кўрсатмасини ўз ичига олган, ЭРИ билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг бошқа реквизитларга эга бўлган электрон ҳужжатдир.

 

Дори воситаларини электрон рецептлар асосида чакана реализация қилиш учун Фармацевтика маҳсулотларининг ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизими ишга туширилади (уни 1 июлдан жорий этишлари керак эди, таҳр.). Дори воситаларини беришда фармацевт тегишли катакларга берилган препаратнинг номи, серия рақами, исми, отасининг исми, фамилиясини киритиб, уни электрон имзо билан тасдиқлаши керак.

 

Шу муносабат билан дорихона ва уларнинг филиалларида интернетга доимий кириш имконини берувчи компьютер ёки бошқа турдаги телекоммуникация тармоқлари билан ўзаро боғланадиган техник воситалари бўлиши керак. Бу лицензия олиш учун янги талаб.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.10.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.