Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қишлоқ хўжалиги корхоналари учун сув солиғи бўйича ҳисоботларни тўлдириш керакми Маданий мерос объектларини ким ва нима учун ижарага олиши мумкин Импорт товар ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш учун белгиланган қийматдан паст нархда сотилса Импорт товар ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш учун белгиланган қийматдан паст нархда сотилса

Шоличилик соҳасида бир нечта давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

08.07.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2025 йилдаги «Республика аҳолисини гуруч маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 410-сон қарори қабул қилинди.

 

Аҳолини гуруч билан узлуксиз таъминлаш учун:

  • Жанубий Кореянинг KOPIA маркази билан ҳамкорлик лойиҳаси доирасида шоличилик соҳасидаги халқаро мутахассисларни жалб қилиш режалаштирилган;
  • шоли етиштиришда қўлланиладиган замонавий ресурс тежайдиган қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатларини олиб келиш ва Шоличилик илмий-тадқиқот институтида синовдан ўтказиш таъминланади;
  • 2025-2028 йилларда Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Шоличилик илмий-тадқиқот институти ва Филиппиндаги Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институти (IRRI) ўртасидаги амалий ҳамкорлик лойиҳаси доирасида маркерли селекция усули билан шолининг янги сувни кам талаб қилувчи ва юқори ҳосилли навлари ва дурагайларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади;
  • 2025-2027 йилларда Миср билан биргаликда сув кам талаб қилувчи, юқори ҳароратга чидамли, шунингдек Непал билан биргаликда паст ҳароратга бардошли, юқори ҳосилли шоли навлари яратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.07.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев