Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги ПФ-126-сон Фармон бўйича иш берувчилар учун нималар ўзгаради Ижара ҳисобига қандай ўзгартиришларни киритиш таклиф этилмоқда ННТ томонидан олинган ҳомийлик ёрдамини қандай "ёпиш" мумкин Ўзбекистонда 2025 йил 1 сентябрдан дорихоналарга қандай лицензия талаблари қўйилади Корхонанинг айланма маблағлари қандай тўлдирилади Мажбурий рақамли маркировкаланиши керак бўлган товарларга ЭҲФ қандай расмийлаштирилади Мажбурий рақамли маркировкаланиши керак бўлган товарларга ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

«Silk Avia» авиакомпанияси «Uzbekistan Helicopters» МЧЖга ўтказилмоқда

23.10.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 16.10.2023 йилдаги «Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-337-сон Қарор имзоланди.


Ҳужжатга мувофиқ:

  • «SILK AVIA» МЧЖ устав капиталидаги «Uzbekistan Airports» АЖнинг 100 % улушини «Uzbekistan Airways» АЖ таркибидаги «Uzbekistan Helicopters» МЧЖ устав капиталига ўтказилади;
  • «Uzbekistan Airports» АЖнинг 3 та «ATR72-600» русумли ҳаво кемаси «SILK AVIA» МЧЖга беғараз ўтказилади;
  • «Uzbekistan Helicopters» МЧЖ зиммасига маҳаллий авиақатновларнинг сонини ошириш, парвозлар географиясини кенгайтириш, янги йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда «ATR72-600» русумли ҳаво кемалари паркини ривожлантириш вазифалари юклатилади.

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.10.2023 йилдан кучга кирди.


 
Собир Нурбердиев.