Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш учун бухгалтер яна нимани билиши зарур? - buxgalter.uz да ўқингАзиз Ҳошимов рўйхатга олишнинг янги тартиби жорий этилиши билан рўйхатга олинган ҚҚС тўловчиларни нима кутишини сўзлаб берди – buxgalter.uz да ўқингБухгалтерлар Солиқ кодексини тушунарлироқ қилишни сўрашмоқда - buxgalter.uz да ўқингАССА ХМҲСга ўтишга тайёрлашда ўқув марказлари билан рақобатлашади - buxgalter.uz да ўқингМҲХСга ўтиш корхоналарга қанчага тушади - buxgalter.uz да ўқинг ДСҚ октябрь ойида қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни тушунтирди - buxgalter.uz да ўқингГулнора ЭРГАШЕВА: «Энг яхши йўл – кодексни қабул қилишни кейинга қолдириш» - buxgalter.uz да ўқингКим учун ва қайси товарлар бўйича ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ҳисоб-китобининг янги шакли 15% ставкани инобатга олган ҳолда қандай тўлдирилади? - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилувчи учун ҚҚС тўлашга ўтишга доир олтита қоида - buxgalter.uz да ўқингТекширувлар бўйича мораторийнинг охири: сизда барча бирламчи ҳужжатлар жойидами? - buxgalter.uz да ўқингЙирик солиқ тўловчилардан октябрь ойидан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришни сўрашди - buxgalter.uz да ўқингМораторий тугаяпти: сизни 2018-2019 йиллар учун текширишадими? - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва электрон меҳнат дафтарчалари 2020 йил 1 январдан жорий этилади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС бўйича ортиқча тўланган суммаларни қайтаришнинг электрон тизими барпо этилмоқда - buxgalter.uz да ўқинг

Спортнинг техник ва амалий турлари оммабоп бўлади

13.12.2018

Рус тилида ўқиш

Автомобиль ва мотоцикл спорти, спортнинг авиамодель ва ракетамодель турлари ҳамда  спортнинг техник ва амалий турлари бўйича республика ва халқаро мусобақалар ғолибларига ОТМга кириш бўйича имтиёзлар тақдим этилди. Бу матни ЎзАда эълон қилинган Президентнинг 12.12.2018 йилдаги қарорида назарда тутилган.

 

Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказлари ташкил этилмоқда

 

Улар Мудофаа вазирлиги томонидан юридик шахс мақомисиз “Ватанпарвар” МКТ томонидан мулк қилиб давлатга берилган таълим муассасалари ва автодромлар негизида ташкил этилади.

 

Марказлар мақсадли аудитория билан иш олиб боради. Мудофаа ишлари бошқармалари уларнинг битирувчилари ҳисобини юритади.

 

Бундан ташқари, бу муассасалар автомототранспорт воситаларининг ҳайдовчиларини, шунингдек, оммавий техник касбларнинг бошқа мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга пуллик хизматлар кўрсатади.

 

Марказлар фаолияти ташкил этилгунга қадар чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш амалдаги тартибга мувофиқ амалга оширилади.

 

2019-2021 йилларда спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури  тасдиқланди


У қуйидагиларни назарда тутади: 

  • спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;
  • спортнинг техник ва амалий турлари мураббийлари ва мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини жорий этиш;
  • миллий ва халқаро мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларини рағбатлантириш, шунингдек, спортнинг техник ва амалий турлари мураббийлари ва мутахассисларини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлашни кучайтириш;
  • спортнинг техник ва амалий турларининг замонавий моддий-техник ва ўқув-машқ базасини яратиш, шунингдек, спорт анжомлари ва ускуналарини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
  • спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш, ёшларни секциялар ва тўгаракларга фаол жалб этиш, уларнинг оммабоплигини таъминлаш;
  • спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришга инновацион технологияларни, шунингдек, спортчиларни тайёрлашнинг ўқув-машқ жараёнига илғор услубларни жорий этиш.

 

Техник ва амалий спорт турлари ҳудудий марказлари мавжуд бўлмаган ҳудудларда бундай марказлар бўш ётган бинолар негизида ташкил этилади. Бу тадбирлар Қорақалпоғистонда, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида амалга оширилади.

 

 “Ватанпарвар” МКТ ҳузуридаги Республика техник ва амалий спорт турлари маркази юқори малакали спортчиларни тайёрлаш билан шуғулланади.

 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига умумий қабул квоталари доирасида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мутахассислар тайёрлаш учун квоталар кўзда тутилади.

 

Шунингдек, шу санадан бошлаб академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари тегишли олий таълим муассасаларига таълимнинг ушбу соҳадаги йўналишларига умумий қабул квоталари доирасида тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилиш бўйича имтиёздан фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун автомобиль ва мотоцикл спорти, спортнинг авиамодель ва ракетамодель турлари ҳамда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спортнинг техник ва амалий турлари бўйича республика мусобақаларида биринчи, халқаро мусобақаларда биринчи, иккинчи, учинчи ўринларни эгаллаш зарур.

 

Парашют спортини ривожлантириш бошланди

 

Мамлакатимиз бўйича парашют спорти бўйича спорт секциялари ташкил этилади. Мудофаа вазирлиги, “Ватанпарвар” МКТ ва Парашют спорти федерацияси уларни авиация ва ҳаво-десант комплекслари, парашют тизимлари, анжомлар ва тренажерлар, шунингдек, ўқув-методик ва кўргазмали қуроллар билан жиҳозлайдилар.

 

“Ватанпарвар” МКТ Марказлари ва таълим муассасалари негизида фуқаро ёшларни “парашютчи” мутахассислиги бўйича тайёрлаш бошланади.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_