Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:“Тушумлар бўйича ҳисобот”даги янги опция “салбий” ЭҲФ муаммосини ҳал қиладими?Ўсимлик ёғи, кунгабоқар, зиғир ва соя уруғи учун вақтинчалик солиқ имтиёзлари жорий этилади1 майдан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг янги чоралари амал қилишни бошлайди

Стоматология институтида факультетлар сони ошди

31.10.2017

Президентнинг 30.10.2017 йилдаги ПФ–5216-сон  «Ўзбекистон  Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан Тошкент давлат стоматология институти ташкилий тузилмасининг янги таҳрири тасдиқланди. Энди унда 5 та факультет кўзда тутилган:

  • Стоматология факультети;
  • Болалар стоматологияси факультети;
  • Тиббий-педагогика факультети;
  • Даволаш факультети;
  • Малака ошириш факультети.

 

Эслатиб ўтамиз, муқаддам 3 та факультет фаолият кўрсатар эди: стоматологик жарроҳлик, стоматологик терапия ва болалар стоматологияси.

 

Бундан ташқари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари билаш ишлаш бўйича проректор лавозими жорий этилди. Барча тузилмавий бўлинмаларининг штатлари сони ва ходимлар категориялари конунчилик томонидан олий  таълим муассасалари учун ўрнатилган меъёрлар билан аниқланади. Муқаддам бошқарув ходимлари сони ҳамда бўлимлар, кафедралар ва бошқа ходимлар сони аниқ рақамлар билан белгилаб қўйилган эди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Самир Латипов.