Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги ПФ-126-сон Фармон бўйича иш берувчилар учун нималар ўзгаради Ижара ҳисобига қандай ўзгартиришларни киритиш таклиф этилмоқда ННТ томонидан олинган ҳомийлик ёрдамини қандай "ёпиш" мумкин Ўзбекистонда 2025 йил 1 сентябрдан дорихоналарга қандай лицензия талаблари қўйилади Корхонанинг айланма маблағлари қандай тўлдирилади Мажбурий рақамли маркировкаланиши керак бўлган товарларга ЭҲФ қандай расмийлаштирилади Мажбурий рақамли маркировкаланиши керак бўлган товарларга ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

Сув ҳавзалари «E-auksion» орқали ижарага берилади

29.09.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2023 йилдаги «Давлатга тегишли сув ҳавзаларини тадбиркорлик субъектларига «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги»ги 441-сон қарор қабул қилинди.

 

2023 йил 1 октябрдан давлат сув ҳавзалари «E-auksion» орқали онлайн-аукцион йўли билан ижарага берилади. Шу билан бирга улардан фойдаланишнинг аниқ мақсадлари белгиланмоқда:

  • давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) — балиқни саноат усулида етиштириш ва овлаш учун;
  • табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари — сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, қайиқда сузиш балиқ маҳсулотлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни жойлаштириш учун.

 

Тадбиркорлик субъекти муайян бир сув ҳавзасини онлайн-аукционга чиқариш ташаббусини илгари суриши мумкин.

 

Сув ҳавзасининг хусусияти, жойлашган жойи ва майдонининг ҳажмини инобатга олган ҳолда аукцион ғолибига қуйидаги талаб ва чекловлар белгиланиши мумкин:

  • киритиладиган инвестициянинг энг кам миқдори;
  • сув ҳавзасини балиқлантиришнинг энг кам миқдори;
  • балиқ овлашнинг йиллик энг кам ва/ёки энг кўп миқдори ва бошқалар.

 

Аукцион ғолиби билан ижара шартномаси 10 йилга тузилади ва бу муддат яна 10 йилга узайтирилиши мумкин.

 

Ҳосилдорлик ошганда ижара тўлови миқдори мутаносиб равишда камайтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.09.2023 йилда кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев