Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда қандай маҳсулотлар учун мажбурий сертификатлаш талаб этилмайди Таълим олиш учун иш берувчи ҳақ тўласа, ЭҲФни кимнинг номига тақдим этиш керак Юкни божхонадан ўтказиш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ҳисобга олиш – Buxgalter Pro ҚҚС тўламаслик учун нима қилиш керак

Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг вазифалари белгиланди

26.07.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 453-сон қарори қабул қилинди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2020 йилдаги 744-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этилган.

 

2021 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:

  • ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларни сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек жорий харажатларини Ўзбекистон Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш;
  • илмий ва раҳбар ходимлар иш ҳақини фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорига ҳамда бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг иш ҳақини Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларининг бошқарув ва ёрдамчи ходимларининг базавий лавозим маоши миқдорига тенглаштириш;
  • илмий ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш.

 

Марказга маҳаллий иқтидорли мутахассислар ва кадрларни ўрганиб, уларни жалб этиш, Хоразм вилояти сув хўжалигини ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни режалаштириш, 2021–2026 йилларда илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни режалаштириш юклатилди. Шунингдек сув ресурсларни тежайдиган суғориш технологияларини амалиётга кенг жорий қилиш бўйича устувор илмий-тадқиқот ишларининг қисқа ва ўрта муддатли дастурларини ишлаб чиқиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

.

Валюталар курси

2025-09-05
  • USD:12437.15 (+0.00) сум
  • EUR:14480.57 (+0.00) сум
  • RUB:153.34 (+0.00) сум