Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга хусусий субъектлар ёрдам беради

16.04.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 10.04.2021 йилдаги “Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш борасида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 199-сон қарор қабул қилинди.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021 йил суғориш мавсумида кутилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича республика ишчи гуруҳининг (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) таркиби;
  • 2021 йил март-сентябрь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш ишлари учун сув олиш лимитлари;
  • 2021 йилда сув танқислигининг олдини олиш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларнинг прогноз кўрсаткичлари
  • Сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик асосида хусусий шерикка бериш ҳамда хусусий шерикнинг инвестиция салоҳиятини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби (кейинги ўринларда - ДХШ бўйича ишчи гуруҳ) ва бошқалар.

 

Ишчи гуруҳга бир ҳафта муддатда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида қуйидаги вазифалар тезкор ва самарали бажарилиши мақсадида Ишчи гуруҳнинг республика штабини ташкил қилиш топширилди:

  • сув омборларидаги сув ресурсларидан фойдаланишни тўлиқ назоратга олиш (сув омборларидан сув чиқаришни қатъий равишда фақат ҳар бир ҳудуд учун белгиланган сув олиш лимитига асосан амалга оширилади);
  • суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг мавсумга шайлигини таъминлаш билан боғлиқ барча тадбирлар ижроси устидан қатьий мониторинг олиб бориш тизимини йўлга қўйиш;
  • 2021 йилда маҳаллий бюджетларга коллектор-дренаж тармоқларини таъмирлаш-тиклаш ишлари учун ажратилган маблаглардан самарали фойдаланиш устидан қатъий назорат ўрнатиш.

 

Тасдиқланган объектлар юзасидан ДХШ бўйича ишчи гуруҳ хулосаси асосида Сув хўжалиги вазирлигига хусусий шерик билан тўғридан-тўғри давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузишга рухсат берилди.

 

Шунингдек, қуйидагилар тасдиқланди:

  • “Ўзсувтаъминот” АЖга бериладиган Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларга тегишли аҳолини ичимлик сув билан таъминлашга хизмат қиладиган суғориш қудуқлари рўйхати;
  • Мева-сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларга баҳоланган нархларда бериладиган Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларга тегишли насос станциялар рўйхати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.



Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум