Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг - buxgalter.uz да ўқингҚишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди - buxgalter.uz да ўқингЯММТ қандай ишлайди. Амалий саволлар ва жавобларни янгича саралаш buxgalter.uz да ўқингҚандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас - buxgalter.uz да ўқингСолиқлар 2020: дивидендлар, ер, сув - buxgalter.uz да ўқингЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар - buxgalter.uz да ўқингИш ҳақи бўйича бўнак тўлаш чоғида ЖШДС тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди - buxgalter.uz да ўқинг«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз - buxgalter.uz да ўқингЯқин ойларда солиқчилардан нимани кутиш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқинг

Сув таъминоти объектларининг техник ҳолати – назорат остида

17.06.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (ВМнинг 13.06.2019 йилдаги 494-сон қарор).

 

Технологик аудит - марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти ва канализация иншоотларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш учун олиб бориладиган махсус тадқиқот. У эксплуатация қилувчи ташкилотнинг молия-хўжалик фаолиятини ўрганишни ўз ичига олмайди.

 

Технологик аудит Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда -Давсувинспекция) ҳудудий инспекциялари томонидан фойдаланишга топширилганига камида 10 йил бўлган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида қуйидаги даврийликда ўтказилади:

  • йирик турдаги объектларда (5 минг м3 ва ундан кўп сув ишлаб чиқарувчи ёки оқова сувларни кабул қилувчи) - 3 йилда бир марта;
  • кичик турдаги объектларда (5 минг м3 гача сув ишлаб чиқарувчи ёки оқова сувларни қабул килувчи) - 5 йилда бир марта.

 

Навбатдан ташқари аудит Президентнинг, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига ёки Президент Администрациясининг топшириқларига асосан ўтказилиши мумкин.

 

Давлат тасарруфидаги эксплуатация ташкилотларида технологик аудит ўтказиш мажбурий тарзда, эксплуатация ташкилоти тадбиркорлик   субъекти бўлса - ихтиёрий тартибда ўтказилади.

 

Тартиб-таомилнинг бошланиши эксплаутация ташкилоти билан  келишилган ҳолда белгиланади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • инвентаризация паспортига асосан аудит объектининг мавжудлигини кўздан кечириш;
  • сертификатлар, ишлатиш қўлланмалари мавжудлиги ва кадастр ҳужжатларига тўғри келиши ҳамда стандарт талабларига жавоб беришини ўрганиш;
  • фойдаланиш қўлланмаларига асосан фойдаланилаётганлигини ҳамда фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ўрнатилганлигини ва уларга амал қилинишини ўрганиш;
  • объект самарадорлигини аниқлаш;
  • ҳисоблагичлар ўрнатилганлигини (зарур холларда) ўрганиш;
  • объектда реконструкция ва модернизация қилиш талаб қилиниши (талаб қилинмаслиги) ва бу турдаги ишларни амалга оширишни иқтисодий томондан самарасини аниқлаш.

 

Якунига кўра технологик аудит паспорти ва ҳисоботи расмийлаштирилади, унда асосий параметрлар акс эттирилади (лойиҳавий қуввати, амалдаги қуввати, самарадорлигининг аниқ кўрсаткичлари, самарадорлигини ошириш бўйича хулоса ҳамда  реконструкция ва модернизация қилиш зарурати).

 

Барча хужжатлар 10 кун муддатда Давсувинспекция марказий аппарати ва эксплуатация ташкилотига тақдим этилади. Давсувинспекция 10 кун муддатда хулосани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тақдим этади, у аниқ муддатлари белгиланган чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, ижросини назорат қилиш учун Давсувинспекцияга киритади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.


Валюталар курси

2020-01-14
  • USD:9550.76 (+42.87) сум
  • EUR:10620.45 (+11.55) сум
  • RUB:156.59 (+3.16) сум