Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тадбиркорлар 2 йилда 96,8 млрд сўмга 49 та кинотеатр қурадилар

29.05.2018

Рус тилида ўқиш


Бу Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2018 йилдаги «2018–2019 йилларда замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 372-сон қарорида назарда тутилган.

 

Ҳужжат билан тегишли Чора-тадбирлар дастури тасдиқланган. Унда республика бўйича 12 та 2 қаватли, 25 та 1 қаватли ва 12 та ёзги кинотеатрлар қуриш назарда тутилган. Уларнинг лойиҳалари намунавий бўлади.

 

Кинотеатрларни ташаббускорлар – тадбиркорлик субъектлари қурадилар, уларни «Ўзбеккино» МА, Ўзмиллийбанк (ТИФ МБ), шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 1.06.2018 йилгача белгилайдилар. Ҳокимликлар қурилиш учун устун даражада маданият ва истироҳат боғлари ҳудудидаги ерларни ажратадилар. У ерда автотранспортни вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш, туташиб кетган ҳудудни ободонлаштириш, электр, газ, сув таъминоти ва канализация тармоқларига улаш чораларини таъминлашга ҳам тўғри келади.

 

Вазифани амалга оширишда бизнесга қуйидаги шартларда бериладиган имтиёзли кредитлар ёрдамга келади:

  • кредит маблағлари миқдори – лойиҳа қийматининг 75%игача;
  • фоиз ставка – қайта молиялаштириш ставкасининг ½ қисми (шарҳ эълон қилинган пайтда МБ ставкаси – йиллик 14%);
  • кредитнинг умумий муддати – 5 йилгача;
  • имтиёзли давр – 1 йилгача. 

 

Кинотеатрлар мамлакатимиз ҳудудида оммавий намойиш қилиш мақсадида кинотеатрларга хорижий ва маҳаллий кино маҳсулотларини он-лайн етказиб беришни таъминлайдиган ягона кинопрокат электрон тармоғига киради. Бунинг учун «Ўзбеккино» МА тадбиркорларга кинотеатрларни жиҳозлаш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарнинг намунавий параметрларини тақдим этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқин орада танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16