Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Қандай қилиб иш ҳақи тўловида ходимларнинг кредитлари ва қарзларини ҳисобга олиш мумкинХодимларга фоизсиз қарзлар бериш мумкинмиCovid-19 учун тестларни олиб кириш ва реализация қилишда ҚҚС тўлаш зарурмиМҲХС бўйича ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари кимга қоплаб берилади

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредитлар бўйича кафиллик беради

03.08.2021

Рус тилида ўқиш

Бу Президентнинг 17.07.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ-6263-сон Фармонида назарда тутилган.

 

Ҳужжат Президентнинг 2020 йил 13 октябрдаги "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4862-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қўшимча Президентнинг 2019 йил 13 августдаги "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида"ги ПФ-5780-сон Фармонининг 25-бандига киритилган. Энди Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар яратиш ва совутгичлар қуриш учун 2017 йил 5 сентябргача халқаро молия институтларининг кредит линиялари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига ажратилган валюта кредитлари бўйича - гаровга қўйилган мол-мулкнинг қайта баҳоланиши натижасида етмаган қисмига кредит суммасининг 50%игача, бироқ 8 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафиллик беради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.