Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик шахс қандай рўйхатдан ўтказилади

03.10.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2022 йилдаги “Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 542-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатадиган юридик шахслар бирлашмаларини, адвокатлик тузилмаларини ҳамда уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш давлат хизматлари марказлари томонидан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали амалга оширилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат органларини тугатиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

 

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун юридик шахслар давлат хизматлари марказларига ариза билан мурожаат қилади, сўровномани тўлдиради. Аризага таъсис этиш тўғрисидаги ҳужжатларни (устав, йиғилиш баённомаси), шунингдек, давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитанцияни илова қилиш зарур.

Қарорда ариза шакллари, сўровномалар, шунингдек аризани кўриб чиқиш схемалари кўриб чиқиш ва рўйхатдан ўтказиш вақтлари кўрсатилган ҳолда келтирилган.

 

Шунингдек, ҳужжат билан Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Давлат органларини юридик шахс сифатида тугатиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки ваколатли давлат органларининг ҳужжати (қарор, буйруқ ва ҳоказо) асосида амалга оширилади. Тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик шахсларни ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор таъсис ҳужжатларида бунга ваколат берилган юқори турувчи орган томонидан қабул қилинади. Қарорда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

  • тугатилаётган юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар;
  • тугатувчи ҳақидаги маълумотлар;
  • юридик шахсни тугатиш сабаби ва мўлжалланаётган тугатиш муддати.

 

Юридик шахсларни тугатиш бўйича солиқ органлари, давлат статистика органлари, Мажбурий ижро бюроси бўлинмалари ҳамда тижорат банклари билан ўзаро маълумот алмашиниш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими воситасида амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.09.2022 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16