Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси белгиланиши муносабати билан бухгалтер ва кадрлар хизмати ходими нима қилиши керак - buxgalter.uz да ўқингРезидентлик сертификатини қаердан ва қандай олиш мумкин - buxgalter.uz сайтида ўқинг25 августгача учта ҳисобот топшириш ва солиқларни тўлаш лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингЭРИ учун тўлов реквизитлари ўзгарди - buxgalter.uz сайтида ўқингҚайси импорт қилувчилар реализация ҳажмидан қатъи назар ҚҚСни тўлашга ўтишлари лозим - buxgalter.uz сайтида ўқингТан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқинг

Таълим муассасаларининг раҳбарлари лавозимга қандай тайинланади

15.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар таълим муассасалари раҳбарларининг ваколатлари кенгайтирилди, уларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишнинг янги тартиби белгиланди (Президентнинг 11.07.2019 йилдаги қарорига қаранг).

 

Биринчидан, олий таълим муассасалари ректорлари (маҳаллий олий таълим муассасалари филиаллари директорлари) қуйидагиларга ҳақли:

  • олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда олий таълим муассасалари тузилмаларини тасдиқлаш;
  • тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларга тўлов муддатларини узайтириш.

 

Иккинчидан, олий таълим муассасаларининг ректорлари (филиаллар директорлари), касб-ҳунар таълим муассасаларининг директорлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:

  • хорижий фуқароларни ўқитиш учун олий ва касб-ҳунар таълими муассасаларида алоҳида бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари, касблар ва мутахассисликлар очиш, уларни ўқитиш тили ҳамда академик гуруҳ шакллантириш учун зарур талабалар (ўқувчилар) сонини белгилаш;
  • касб-ҳунар таълими муассасаларида касблар ва мутахассисликлар бўйича таълим олиш истагида бўлган хорижий фуқароларни ўқитиш муддати, давомийлиги ва уларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш.

 

Буларни ҳисобга олган ҳолда, тегишли мансабдор шахсларни лавозимларга тайинлашда қўшимча фильтрлар белгиланган (қуйидаги жадвалга қаранг).  

 

Лавозим

Ким томонидан лавозимга тайинланади/лавозимдан озод этилади

Номзод ким билан келишилади

Ким томонидан тавсия этилади

Олий таълим муассасаси

Ректор (хорижий олий таълим муассасаси филиалининг маҳаллий ректори ёки директори, ижрочи директори)

Вазирлар Маҳкамаси

Президент Администрацияси

бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбари

Проректор (маҳаллий олий таълим муассасасининг филиали директори, унинг ўринбосарлари, хорижий олий таълим муассасаси директори ўринбосарлари)

бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбари

 

олий таълим муассасаси ректори

ўқув ишлари бўйича (филиал директори ўринбосари)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

ёшлар билан ишлаш бўйича (филиал директори ўринбосари)

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши

илмий ишлар ва инновациялар бўйича

Инновацион ривожланиш вазирлиги

Олий таълим муассасалари ҳузуридаги илмий-тадқиқот муассасалари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари раҳбарлари, академик лицейлар директорлари

олий таълим муассасаси ректори

бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора

Факультет декани

олий таълим муассасасининг ректори

Касб-ҳунар таълими муассасалари

Директор

бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора раҳбари

Директор ўринбосарлари (академик лицейлардан ташқари)

касб-ҳунар таълими муассасалари директори

бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора

Академик лицей директори ўринбосарлари

академик лицей директори

олий таълим муассасаси ректори

 

Изоҳ. Жадвалда акс эттирилган ректорлар ва проректорларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш тартиби давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган олий таълим муассасаларига татбиқ этилади.  

Олег Заманов.