Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Таълим соҳасида соатбай ишловчиларга янгича ҳақ тўланади

24.04.2019

Рус тилида ўқиш

Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг янги тартиби белгиланди (22.04.2019 йилда 3157-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Илгари амал қилган соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари ўз кучини йўқотди. 

 

Қабул қилинган ҳужжатга мувофиқ 2018 йил 1 ноябрдан соатбай ишловчиларга тўланадиган ҳақ базавий лавозим маошига нисбатан фоизларда белгиланган. Илгари машғулотларнинг академик соати учун қатъий ставкада (аниқ белгиланган суммада) ҳақ тўланган.

 

Ўқув машғулотлари ўтказганлик учун ҳақ тўлаш тарифлари белгиланди:   

 

  • олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида, мазкур муассасаларда ташкил этиладиган ўқув курсларида. Фоиз ставкалари шахснинг илмий даражаси ва лавозимига (профессор, доцент, ассистент, ўқитувчи) қараб белгиланган ва базавий маошнинг 0,61%идан 2%игача миқдорни ташкил этади;

 

  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида. Илмий даражага эга бўлган шахслар учун – тегишинча олий таълим муассасаси профессори ёки доценти базавий маошининг 0,93%идан 1,45%игача. Қолган ўқитувчиларга академик соат учун тегишли лавозим (катта, етакчи ўқитувчи ва ҳ.к.) базавий маошининг 1%и миқдорида ҳақ тўланади;

 

  • умумтаълим мактабларида – бошланғич ва юқори синф ўқитувчилари, ўқитувчи-логопед ва логопедия шохобчаси мудири учун. Улар ўқув машғулоти ўтказгани учун малака тоифаси (олий, биринчи, иккинчи) ва маълумот даражасига қараб белгиланган базавий маошнинг 1,2%и миқдорида ҳақ тўланади.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум