Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тўлиқ бўлмаган БЮД билан расмийлаштирилган товар бўйича ҚҚС қандай ҳисобга олинади Янги қоидалар бўйича олиб чиқиладиган товарларга БҚД қандай тўлдирилади Алоҳида ҳолатларда (қуйиб сотиш, қайтаришни расмийлаштириш, бузилган товарларни ҳисобдан чиқариш) маркировкаланган ичимликлар билан қандай ишлаш керакТоварни (шу жумладан – бузилган) НКМ орқали алмаштиришни қандай расмийлаштириш керак Товарни (шу жумладан – бузилган) НКМ орқали алмаштиришни қандай расмийлаштириш керак

Ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарзларни ҳисобдан чиқариш онлайн амалга оширилади

18.08.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2025 йилдаги 513-сон қарори билан республика ҳудудига кириб келган ва яроқсиз ҳолга келган маҳсулотларни божхона органлари ва бошқа ваколатли органлар томонидан утилизация қилиш тартиби соддалаштирилди.

 

Ҳужжатга кўра:

  • Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган ва яроқсиз ҳолга келган товарлар уларни утилизация қилишда, шунингдек "давлат фойдасига воз кечиш" божхона режимида расмийлаштиришда умидсиз қарз деб эътироф этилади;
  • ташқи савдо контрактлари бўйича умидсиз қарздорликни ҳисобдан чиқариш тартиб-таомиллари электрон шаклда амалга оширилади;
  • Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган ва яроқсиз ҳолга келган товарларни утилизация қилиш тўғрисидаги хулоса "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали берилади.

 

2026 йил 1 июлдан бошлаб ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарздорликни ҳисобдан чиқариш тартиби "E-kontrakt" ташқи савдо фаолияти ахборот тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади.

 

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида умидсиз қарзларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга (14.04.2021 й. 216-сон ВМҚ) тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.08.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-11-27
  • USD:11881.60 (+0.00) сум
  • EUR:13749.39 (+0.00) сум
  • RUB:151.05 (+0.00) сум