Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТИФ иштирокчиси сифатида товарларнинг божхона қийматини олдиндан баҳолаш Сув олиш тартибини бузганлик учун жарималар: улар қандай ҳисобланади ва қандай қилиб икки баравар кам тўланади Интернет-савдода (электрон тижоратда) ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари Интернет-савдода (электрон тижоратда) ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг ваколатлари кенгаймоқда

14.02.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 80-сон қарори қабул қилинди.

 

Илгари Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси текширишларни юридик шахслар фаолиятини текширишни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органлар билан келишган ҳолда ўтказган бўлса, эндиликда келишиш ўрнига «Ягона давлат назорати» тизими орқали хабардор қилиш кифоя.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.02.2025 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев