Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Давлат харидларида корхоналар учун нималар ўзгармоқда Қайси даврларда фойда солиғини 50 фоизга камайтирилган ставка бўйича тўлаш мумкин Ходимнинг соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш бўйича тўловларни қандай амалга ошириш ва ҳисобга олиш керак

Техникумлар ягона тармоққа бирлаштирилади

25.10.2024

Рус тилида ўқиш

Президент 16.10.2024 йилда "Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва  халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-158-сонли Фармонни имзолади.

 

Ҳужжатда касбий таълим тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланган: 

  • касбий таълим ташкилотлари турларини мақбуллаштириш ва касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган кўп тармоқли ўқув муассасаларининг   тизимини жорий этиш;
  • касбий таълим ташкилотларининг академик мустақиллигини таъминлаш;
  • замонавий бошқарув тизимини жорий этиш ва манфаатдор вазирлик ҳамда идораларни кенг жалб этиш;
  • ўқув жараёнига халқаро таълим дастурларини жорий этиш;
  • ўқув жараёнларини босқичма-босқич рақамлаштириш, касбий таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган махсус электрон платформани жорий этиш ва бошқалар.

 

Амалдаги касбий таълим ташкилотлари турлари мақбуллаштирилиб, касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган техникумларнинг ягона тармоғи яратилади.

 

Техникумларда кадрлар тайёрлаш Халқаро таълим стандарти таснифлагичи ва Ўзбекистоннинг Миллий малакалар тизими талабларига мувофиқ ташкил этилиши белгиланди.

 

Техникумларда бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрланади, шунингдек малака ва компетенциялар бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

 

9-синфни тугаллаган ўқувчилар учун бошланғич касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш давлат гранти асосида, камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган бошқа талабгорлар учун эса тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

 

Ўрта махсус касбий таълим дастурлари битирувчиларига ўзлаштирган модуллари, тўплаган кредитлари ва ўртача балл кўрсаткичи (GPA)дан келиб чиқиб, бакалавриатнинг тегишли курсидан ўқишни давом эттиришга рухсат берилади.

 

Техникумларда ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш тизими жорий этилмоқда, унга кўра техникумларга ўқишга қабул қилиш бўйича давлат буюртмаси параметрлари ҳар йили 1 мартгача тасдиқланади. Бунда:

  • техникумларга кириш имтиҳонлари шакли Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан кадрлар буюртмачилари ва саноат ҳамкорлари билан келишилган ҳолда белгиланади;
  • дуал таълим шакли бўйича ўқувчиларни қабул қилиш иш берувчилар билан тузилган шартномалар асосида бевосита амалга оширилади.

 

Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2025 йил 1 январдан бошлаб техникумлар ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотлари рўйхати;
  • Техникумлар фаолиятини молиялаштириш тартиби;
  • Мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотлари рўйхати;
  • "Касбий таълим" платформаси фаолият юритиш тартиби;
  • "Касбий таълим" платформаси орқали кадрларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш тартиби.

 

Ҳужжат қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 21 октябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова