Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Термизда агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилади

29.10.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 28 октябрь куни “Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

 

Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали (кейинги ўринларда - Филиал) негизида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти (кейинги ўринларда – Институт) ташкил этилади.

 

Институтнинг асосий вазифалари:

  • тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб ҳудудларни ихтисослаштириш, экспортбоп ва даромадбоп қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида инновацион ресурстежамкор технологияларни ҳамда рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш бўйича замонавий билимларга эга бўлган кадрлар тайёрлаш;
  • Институт ер майдонларида ички ва ташқи бозор эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалиги экинларининг серҳосил, шўр ва қурғоқчиликка, касаллик ҳамда зараркунандаларга чидамли, маҳсулот сифати юқори бўлган нав ва дурагайлари селекцияси ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш;
  • кластерлар, кооперациялар, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун кўргазмали дала майдонларини ташкил этиш ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • ривожланган хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва магистрларнинг малакасини ошириш ва бошқалар.

 

Институтнинг фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади. Унга қуйидагилар топширилди:

  • 2022 йил якунига қадар IT-инкубатор илмий инновацион марказини ташкил этиш. У Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан талабалар, магистрлар ва илмий изланувчилар ҳамда ёш профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишланмалари асосида лойиҳаларнинг стартапларини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш билан шуғулланади;
  • анор, хурмо, лимон, қора олхўри, узум ва бошқа мева-сабзавотларнинг юқори ҳосилли, йилига 2-3 маротаба ҳосил олишга имкон берадиган навларини яратиш бўйича кўргазмали дала майдонларини барпо этиш.

 

Филиалнинг барча талабалари Институтнинг мос таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўтказилади. Жорий ўқув йили битирувчиларига белгиланган тартибда Институт дипломи берилади.

 

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларида таълимнинг кредит-модуль тизими босқичма-босқич жорий этилади.

 

Шунингдек, Институтда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кечки (сменали) таълимни очиш, 2022 йилдан бошлаб олий таълимдан кейинги таълим (докторантура)га қишлоқ хўжалиги ихтисосликлари бўйича қабулни бошлаш режалаштирилмоқда.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Институт фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури;
  • Фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини таъминлаш мақсадида Институтдаги бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликларига бириктирилаётган илмий-тадқиқот институтлари, ташкилотлар ва йирик хўжалик субъектлари рўйхати.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 29.10.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16