Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

"Тез тиббий ёрдам"нинг мажбурий тўплами оширилди

18.05.2018

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2905-1, 14.05.2018 й.) билан Битта тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати бригадаси учун зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлари рўйхатига тузатишлар киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз,  тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун жиҳозлашга, шу жумладан тез тиббий ёрдамга энг кам талаблар соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2905, 28.07.2017 й.) билан тасдиқланган (шарҳга қаралсин).

 

Август ойининг иккинчи ярмидан бошлаб “тез тиббий ёрдам” бригадаси иши учун зарур бўлган айрим тиббий буюмларга нисбатан янги талаблар амал қила бошлайди.

 

Чунончи, ҳар бир бригадага камида 20 жуфт бир марта ишлатиладиган қўлқоплар ажратилади (ҳозир – 1 жуфт). Ҳажми 2 г., 5 г. ва 10 г. бўлган шприцлар сони ҳар бир тури бўйича 5 донадан 10 донагача оширилади.

 

Бундан ташқари, ҳар бир бригада учун зарур бўладиган тиббий пахта миқдори аниқлаштирилди – 100 гр. Стерил ва ностерил бинтлар 2 донадан бўлиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.08.2018 йилда кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16