Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тез тиббий ёрдам бригадалари 80 та позиция билан таъминланади

04.08.2017

Соғлиқни сақлаш вазири қарори (рўйхат рақами 2905, 2017 йил 28 июль) билан Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талаблар тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2017 йилдаги 451-сон «Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ мазкур Энг кам талаблар барча тиббиёт ташкилотлари учун мажбурийдир (ҳам хусусий, ҳам давлат). Лицензиялаш тартиби тўғрисида батафсил — алоҳида шарҳда ўқинг.

 

Ҳужжатда тиббий ихтисослашув 50 та гуруҳга бирлаштирилган (тиббий ихтисослашув тўғрисида батафсил – бу ерда). Ҳар бир гуруҳ учун асбоб-ускуналар, дори восаталари ва тиббий буюмларнинг аниқ зарур турлари кўрсатилган.

 

Масалан, тез тиббий ёрдам хизматининг ҳар бир бригадаси учун транквилизаторлар, нейролептиклар, анальгетиклар, яллиғланишга қарши ностероид воситалар, спазмолитик, антихолинергик, адреномиметик, қанд воситалари, тузли эритмалар, глюкокортикостероид воситалар, антикоагулянтлар, кальций препаратлари, аналептик воситалар, психомотор стимуляторлар, кальций ионларининг антагонистлари, антиаритмик ва маҳаллий анестезия воситалари, бета-адреноблокаторлар, ганглиоблокаторлар, рецепторлар блокираторлари Н1, специфик антидотлар, ҳалқа диуретиклар, юрак гликозидлари, С гуруҳ витаминлари, қустирувчи ва қусишга қарши воситалар, РН ингибиторлар, ангиопротекторлар, холинэстеразалар ингибиторлари, тузли сурги воситалари, седатив воситалар, эфир ёғли воситалар, антисептиклар, нитрофуранлар, боғлов воситалари, бир маротаба ишлатиладиган материаллар, синтетик воситалар ва бошқаларнинг 80 та позицияси ажратилади.

 

Бундан ташқари, тез тиббий ёрдам кўрсатишда тиббиёт қутисида яна 23 та дори воситалари ва тиббиёт буюмлари бўлиши зарур.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган бўлиб, 1.11.2017 йилда кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум