Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнес вакиллари ушланган автомобилларни сақлаш хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қандай олиши мумкин Эҳтиёт бўлинг, қарздорлар: Божхона қўмитаси экспортчиларни қандай ҳимоя қилади 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди

Тиббий хизматлар сифати ягона стандартлар асосида назорат қилинади

12.05.2026

Рус тилида ўқиш

Тиббий хизматлар сифати ва тиббиёт муассасаларини лицензиялаш тизимига қўйиладиган талаблар кучайтирилмоқда. Тегишли чора-тадбирлар Президентнинг 05.05.2026 йилдаги "Тиббиёт соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-170-сон қарорида назарда тутилган.

 

Ҳужжатда 2030 йилга қадар 3 мингдан ортиқ давлат тиббиёт муассасаларини босқичма-босқич лицензия талабларига мослаштириш, шунингдек, давлат ва хусусий клиникалар учун ягона стандартларни жорий этиш кўзда тутилган.

 

2026 йил 1 июлдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан лицензия бериш билан Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитация қилиш маркази шуғулланади. Хизматлар сифати ва лицензия талабларига риоя этилишини назорат қилиш ахборот тизимлари орқали масофадан амалга оширилади.

 

Бундан ташқари, тиббиёт ташкилотларини текшириш "Ягона давлат назорати" тизимида рўйхатдан ўтказилади, бизнес-омбудсман эса текширув бошлангани ҳақида 24 соат ичида хабардор қилиниши керак.

 

Давлат тиббиёт муассасалари учун мажбурий лицензиялаш муддатлари белгиланди: республика даражасидаги муассасалар 2027 йил 1 апрелгача, ҳудудий муассасалар 2028 йил охиригача, туман ва шаҳар тиббиёт муассасалари эса 2030 йил охиригача лицензия олишлари шарт.

 

Бундан ташқари, барча тиббиёт ташкилотларининг ахборот тизимларига қўйиладиган ягона талабларни тасдиқлаш ва тиббий хизматлар сифатини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.05.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                         Лола Абдуазимова