Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Халқ банки» сайти орқали ШЖБПҲ бўйича ҳисобот қандай топширилади Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари«Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керакХодим қариндошининг вафоти муносабати билан қандай ёрдам олиши мумкин Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин

Томорқа участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди

04.04.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2025 йилдаги «Аҳоли томорқалари вa деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 191-сон қарори қабул қилинди.

 

Деҳқон (фермер) хўжаликлари ва томорқа участкаларидаги бўш ер майдонлари тўғрисидаги маълумот «Онлайн Маҳалла» платформасида онлайн режимда шакллантирилади. 2025 йил 1 июнга қадар аҳоли томорқаларининг ер майдонлари тўлиқ хатловдан ўтказилиши якунланади ва уларнинг ҳисоби юритилади.

 

Намунали маҳаллалар жойлашадиган туман (шаҳар)лардаги томорқа участкалари ва ижарага берилган ер майдонларининг 75 фоизи босқичма-босқич бир хил турдаги юқори даромадли маҳсулотлар етиштириш учун ўтказилади. Экин ва маҳсулотларни етиштириш режа-графиги жорий йилнинг 10 апрелига қадар тасдиқланади.

 

Муваффақиятли тадбиркорлар юқори даромадли, сифатли уруғ ва кўчатларни етказиб бериш, экиш ва ижара асосида ажратилган ҳар бир ер участкасидан самарали фойдаланишни ташкил этадилар.

 

Жорий йилнинг май ойига қадар маҳаллаларда амалга ошириладиган «яшил» ва ресурс тежамкор лойиҳаларнинг манзилли рўйхати тасдиқланади.

 

Томорқа участкаларида шунингдек енгил конструкцияли иссиқхоналар, интенсив боғлар, токзорлар, анорзорлар, гулчилик ва кўчатчилик плантацияларини яратиш, юқори рентабелли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш режалаштирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.03.2025 йилдан кучга кирди.

 


.

Валюталар курси

2025-05-02
  • USD:12900.00 (+0.00) сум
  • EUR:14595.06 (+0.00) сум
  • RUB:157.32 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17